УЕФА ташкилоти 2021 йилга қолдирилган Европа Чемпионати борасида маълумот берди.
Ташкилот қарорига кўра, мусобақа коронавирус пандемияси сабаб 2021 йилга қолдирилган бўлса ҳам, унинг номи «Евро—2020» бўлиб қолади.
Шу тариқа УЕФА мусобақа тартибини сақлаб қолмоқчи ва унинг 60 йиллигини нишонлаш ниятида (1960—2020 йиллар). Шунингдек, ушбу ном Европа футболи 2020 йилда қандай қийин онларни бошдан кечирганини эслатиб туради.
Европа Чемпионати 2020 йилда минтақанинг 12 шаҳрида 12 июндан 12 июлга қадар ўтказилиши керак эди. Март ойи ўрталарида мусобақа 2021 йилга қолдирилгани маълум қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)