«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Доминик Маттео мия саратонини енгиб ўтди. Бу ҳақда у Instagram саҳифасида маълум қилди.
«Мен дуолар қилиб кутаётган қўнғироқ кеча содир бўлди... Миям сурати ҳаммаси тоза эканини кўрсатмоқда. Олти ойлик қўрқув, оғриқ, шифохонада ётиш, операция ва даволанишдан кейин мен тузалдим! Ақл бовар қилмайди. Лидсдаги LGI & St James шифохонаси ҳаётимни қутқариб қолди. Улар ўз вазифасини қойилмақом тарзда бажарди. Ўз миннатдорчилигимни билдириш учун оддий раҳмат сўзи етмайди», — дейди Маттео.
https://www.instagram.com/p/B_UhxOelAeZ/
Шотландиялик ҳимоячи 1992—2000 йиллар мобайнида «Ливерпуль»да тўп сурган. Шунингдек, у «Сандерленд», «Лидс», «Блэкберн» ва «Сток Сити» каби жамоаларда ҳаракат қилган. 2000—2004 йилларда Шотландия терма жамоасига жалб қилинган. Сўнгги йилларда Доминик «Ливерпуль» клуби телеканалида эксперт ва шарҳловчи сифатида ишлаётганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)