• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона» ва «Челси» ўртасида талаш бўлиши кутилаётган, бразилиялик «кечиккан юлдуз» — Алекс Теллес ҳақида

    «Барселона» ва «Челси»нинг чап қанот ҳимоясида қандай ўхшашлик бор? Деярли ҳеч қандай! «Барселона»да дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири Хорди Альба бор. «Челси»да эса бундай даражадаги футболчи йўқ.

    Алекс Теллес «Порту» либосида

    Алекс Теллес «Порту» либосида
    Фото: Google Images

    Лондонликлар устози Фрэнк Лэмпард эса ўзининг энг яхши даврлари ортда қолган икки футболчига суянишга мажбур бўлмоқда. На Маркос Алонсо ва на Эмерсоннинг ҳозирги кунда бирор-бир гранд клубга катта нафи тегиши амри маҳол. Унда иккала клубнинг боғлаб турган умумий жиҳат нима дерсиз? Айни дамда каталонияликлар ҳам, лондонликлар ҳам чап қанот ҳимоясини мустаҳкамлаш ниятида. Ва, албатта, иккаласи ҳам Алекс Теллесга даъвогарлик қилмоқда.

    Бразилиялик футболчи унчалик ёш ҳам эмас, 27 баҳорни қаршилаб қўйган. Мамлакат бош жамоасида эса роппа-роса бир йил олдин кўриниш берган. Аммо буни тушуниш мумкин. Бразилия терма жамоасида кимсан Марсело, Алекс Сандро, Филипе Луис ва Ренан Лодиларга рақобат қилиш лозим эди.

    Бироқ Теллесни бутун Португалияда яхши билишади. Айни дамдаги «Порту»ни Алекссиз таниб бўлмайди. У жамоа таркибидаги, сўзсиз энг яхшиси. Ким ўзи бу йигит, нима учун янги мавсумда у қайси клуб сафида бўлмасин — нигоҳлар унга қаратилиши керак?

    Хуллас, Алекс Теллес ким?

    Алекс Теллес «Галатасарой» либосида

    Алекс Теллес «Галатасарой» либосида
    Фото: Twitter

    Алекс Теллес номини кўпчилик 2014 йилда таниган. Ўша йили футболчи ватанидан Туркиянинг «Галатасарой» клубига ўтган. Шундан сўнг у бир муддат Миланнинг «Интер»ида ҳаракат қилади. Кейин эса «Порту» сафига бориб қўшилади.

    Теллес ўз амплуадошлари каби ажойиб кроссларни амалга ошириши, ҳужумни тезлаштириш қобилиятларига эга. Аммо унинг яширин истеъдоди ҳам бор. Ҳар ҳолда англиялик ва испаниялик ҳамкасблари учун яширин истеъдоди мавжуд. Португалияда эса уни ҳамма яхши билади. Алекс йўқ жойдан пайдо бўлиб қолиб ҳам узоқдан дарвозани ўққа тутиши мумкин. У бу кўринишдаги голларни тез-тез уриб турадиган ҳимоячи. Ҳақиқий яширин қуролга ўхшайди.

    У ҳимоялана олади, ҳужум қилади ва жамоани ортидан эргаштиради. Яна нимани хоҳлаш мумкин?

    Алекс Теллес «Интер» либосида

    Алекс Теллес «Интер» либосида
    Фото: Google Images

    Теллес Португалияда ўзини қанчалик кўрсата олди?

    Португалиядаги 4 йил ичида Алекс 16 та гол урди. Ҳа, голеадорлик жиҳатидан у худди Маркос Алонсога ўхшайди. Бироқ бошқа ҳар қандай кўрсаткичларда уни ортда қолдиради.

    Португалияда футболчи ўсишдан тўхтамади. У бу ерда рақиб жарима майдонида тўп билан ва тўпсиз югуришни моҳирлик билан ўзлаштирди. Бундан ташқари пенальти ҳам тепади. Тепганда ҳам бу ишни жуда яхши амалга оширади.

    Футболда рақибларинг қанчалик яхши бўлса, сен ҳам шунчалик яхши, кучлироқ бўласан деган гаплар юради. Бу эса айни ҳақиқат. «Порту»нинг рақибларига қарши Теллес ҳар доим жуда яхши ўйин намойиш этган. Энди эса унинг бошқа лигада, бўлганда ҳам кучлироқ лигада ўзини қандай кўрсатишини кузатиш қолди, холос.

    Бразилия терма жамоасидаги аҳволи қандай?

    Терма жамоадан четда бўлиш футболчининг истеъдодли эмаслигидан ёки бошқалардан кучсизлигидан далолат бермайди. Бунга яққол мисол сифатида «Манчестер Сити»да жавлон ураётган Аймерик Ляпортни кўрсатиш мумкин. Теллес ҳам Ляпорт (Франция терма жамоаси Рафаэл Варан, Самюуэль Умтити марказий ҳимояда асосий ролни ўйнайди) сингари терма жамоадаги ўта кучли рақобатдан азият чекишга мажбур. Шу ўринда 27 ёшни уриб қўйган Теллес терма жамоа борасида омади келмаганига шунчаки кўникиб бўлган.

    Ҳа айтганча, Алексда Италия паспорти бор. Демак, унда мазкур юрт бош жамоасида ўйнаш имконияти ҳам. Аммо Италия терма жамоасининг айни дамдаги устози Роберто Манчини «Челси» вакили Эмерсонга ишонч билдирмоқда — ҳозирча. Келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

    Кучли томонлари

    Алекс Теллес «Порту» либосида

    Алекс Теллес «Порту» либосида
    Фото: Google Images

    Кучли зарбаларидан ташқари унда рақиб жарима майдонида тажовузкор ҳаракат қилиш билан ҳам ажралиб туради. Теллес тезкор кроссларни амалга оширади. Кутилмаган тезлиги билан ҳайрон қолдириши мумкин. Техникаси юқори, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек фойдали. Иккала оёқда ҳам бирдек ўйнай олади. У асосий «қуроли» бўлмаган онг оёғида ҳам зарба беришдан қўрқмайди.

    «Барселона» ва «Челси»ни ҳам жалб қилаётган энг асосий сифати эса чидамлилик. У ҳеч қачон чарчаб қолмайди.

    Кимга ўхшайди?

    Алекс кўпроқ Антонио Конте вақтидаги Маркос Алонсони эслатиб юборади. Рақиб майдонига худди Майкондек кириб боради. Ҳимояда эса Люка Эрнандес ёки Бенжамен Паварни эслатиб юборади. Бироқ уни кимгадир ўхшатиш барибир ихтиёрий. Танлов ўзингизда.

    АПЛга тўғри келадими?

    Англия Премьер Лигасидаги Португалиядаги каби «Тондела» сингари кучсиз рақиблар деярли йўқ. Аммо бу ҳеҳc нарсани ўзгартира олмайди. Боиси Теллес юқори даражада тўп тепишга 100 фоиз тайёр. Катта эҳтимол Алекс жуда тез вақт оралиғида ўз позициясида энг яхши футболчига айланиши мумкин. АПЛга ҳам Алекс сингари кучли чап қанот ҳимоячилари етишмаётгнаи айни ҳақиқат. Манбалага кўра, Теллеснинг трансфери клубларга 35-40 млн евро атрофида тушиши мумкин. У бунга арзийдими? Албатта!

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    24.04.2020, 17:11   Изоҳ (0)   14609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    УЕФА қандай клублар Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг келаси мавсумига қўйилмаслигини маълум қилди

    24.04.2020, 16:53

    Жозе Моуриньо ва Дэвид Мойес карантин вақтида уйда ўтиргани йўқ. Улар озиқ-овқат етказувчи ҳайдовчига айланди

    24.04.2020, 15:59

    Кевин де Брюйне: Мен ноёб футболчиман, бирорта ожиз нуқтам йўқ

    24.04.2020, 14:46

    Габриэль Жезус Бразилиядаги ночор аҳолига 3 тонна озиқ-овқат хайрия қилди

    24.04.2020, 13:49

    Жон Терри: Рафаэл Бенитес билан биринчи кунданоқ чиқиша олмаганман

    24.04.2020, 12:07

    «Монпелье»нинг 23 ёшли футболчиси коронавирус сабаб реанимацияга тушиб қолди

    24.04.2020, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 25 август, 09:22

    Франция антисемитизм даъволари юзасидан АҚШ элчисини чақиртирди

    Дунё | 25 август, 09:05

    “Россия Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишини тан олди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 25 август, 08:40

    Тошкентда депутатлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 август, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.