• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғона вилояти Учкўприк туманида журналист аёлнинг фаолиятига тўсқинлик қилингани маълум бўлди

    «Маърифат» газетасининг махсус мухбири, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими аъзоси Шарифа Мадраҳимованинг сўзларига кўра, у озиқ-овқат ярмаркасини суратга олгани учун Фарғона вилояти Учкўприк тумани Ички ишлар бўлимида ушлаб турилган. Бу ҳақда Мадраҳимова «Human.uz» нашрига интервью берган.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Журналистнинг сўзларига кўра, ёзиб олиш жараёнида ҳоким котиби телефонини ундан тортиб олишга уринган, ИИБга келганидан кейин эса қурилмадаги ёзувлар ўчириб ташлангани маълум бўлади.

    Воқеалар хронологияси бўйича, 15 апрель куни Учкўприк туман ҳокимлиги матбуот хизмати маҳсулотлар нархлари юқорилиги ҳақидаги хабарларга жавоб тариқасида деҳқон бозори ҳудудида доимий фаолият кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилгани ҳамда туман марказидан олис ҳудудлар ва кўп қаватли уйлар атрофида кўчма дўконлар фаолияти йўлга қўйилганини маълум қилган. Хабарда картошка 3500 сўм, сабзи 1000 сўм, тухум 600 сўм, ўсимлик ёғи 38 000 сўм, ун 3 000 сўм, макарон 5 000 сўм, шакар 5800 сўм, гўшт 40 000 сўмдан сотилаётгани билдирилган.

    Мазкур хабар остидаги изоҳларда Шарифа Мадраҳимова кўрсатиб ўтилган нархлардан ажабланиб, ушбу хабар қилинишидан бир кун аввал сабзини 2000 сўм, шакарни 6500−7000 сўмдан олгани ҳақида ёзган. Яна бир фойдаланувчи эса тухумни 900 сўм, картошкани эса 5500 сўмдан олганини маълум қилади. Бошқа бир фуқаро ҳокимият келтириб ўтган нархларни тасдиқлаган.

    Бунга жавобан Учкўприк тумани ҳокими Акмал Маҳмудалиев ярмарка 8 мартдан буён ўтказиб келинаётганини айтади. У журналистга маҳсулотларни бошқа жойдан сотиб олишни таклиф қилади. У етказиб беришда қисқа узилишлар бўлиши мумкинлигини тан олиб, аммо маҳсулотлар пасайтирилган нархларда сотилишини таъкидлайди. Маъмурият раҳбари баъзи нопок тадбиркорлар вазиятдан фойдаланиб қолишга уринаётганини маълум қилган.

    Акмал Маҳмудалиев, шунингдек, хусусий тадбиркорларга маҳсулотларни қандай нархларда сотиш кераклигини айтиш қийинлигини таъкидлайди, чунки улар исталган жойда товар сотиб олиб, оширилган нархларда сотиши мумкин, дея қайд этган ҳоким. Туман маъмурияти раҳбари ҳар қандай вақтда унга шикоятлар билан қўнғироқ қилиши мумкинлигини айтган.

    Шарифа Мадраҳимова ҳокимнинг ушбу сўзларини текшириб кўриш учун ярмаркани видеотасвирга олишга қарор қилган.

    Журналист ярмаркада тасвирга олаётган вақтда ҳоким котиби Шоҳжаҳон Мўйдинов унинг қўлини қайириб, телефонини тортиб олишга ҳаракат қилади, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмайди. У ички ишлар органлари ходимини ёрдамга чақиради. ИИБ ходими ўзини таништириб, аёлдан шахсига аниқлик киритиш учун ИИБга олиб боради. У ерда Шарифа Мадраҳимовадан журналистлигини тасдиқловчи ҳужжат кераклигини айтишади.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    «Улар ‘Марифат’ газетасининг гувоҳномасини кўриб, ‘Сиз газетага ёзар экансиз, газетанинг журналисти экансиз, нимага тасвирга оляпсиз?’, деб сўрашди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасига кўра ҳар ким ахборот олиш, излаш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эгалигини айтдим. ‘Журналист бўлмаган тақдиримда ҳам мен Ўзбекистон фуқароси сифатида ахборот олиш ҳуқуқига эгаман’. ‘Мақсадингиз нима?’ деб сўрашди, ‘Ҳокимнинг сўзларига жавоб бериш’, дея жавоб бердим. ‘Тўхтанг, ундай бўлса ҳокимдан сўраймиз’, дейишди, лекин ҳоким видеоселекторда экан, жавоб бермади. Шундан кейин ички ишлар бўлимида мени турли баҳоналар билан икки соатга яқин ушлаб ўтиришди», — деди у.

    Унинг сўзларига кўра, у жиноий қидирув бўлимида Акмалжон Мадраҳимовнинг хонасида ушлаб турилган. Журналист унинг сўзларини хонада бўлган яна бир аёл ва унинг жияни тасдиқлаши мумкинлигини айтди.

    «Шоҳжаҳон Мўйдинов менга газетада ишлаб туриб бекорга видеога олганимни айтди. Кейин улар журналист гувоҳномасининг ҳақиқийлигини текширишлари кераклигини айтишди, чунки унда амал қилиш муддати кўрсатилмаган», — дейди мухбир.

    Шарифа Мадраҳимова уларни Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси, айни вақтда Фарғона вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби бўлиб ишлаётган Муҳаммаджон Обидов билан боғлаган. ИИБ ходимларининг сўзларига кўра, у ҳужжат ҳақиқий эмаслигини айтиб, «Журналистга қандай чора кўрсанглар, кўраверинглар» деган.

    Мадраҳимованинг таъкидлашича, ИИБ ходими телефонни ундан олиб қўйган ва уни кўчада беришини, чунки ИИБ биносида фуқароларнинг телефон олиб юриш мумкин эмаслигини айтган.

    «Бир дақиқадан кейин қайтишларини айтишди. Аммо улар Учкўприк тумани ИИБ бошлиғи ўринбосарининг хонасига кириб кетди. У ердан 15-20 дақиқадан сўнг чиқишди ва телефонни қайтариб беришди. Мени бу ерда ушлаб турмасликлари ёки менга қарши қонуний чоралар кўришлари кераклигини айтдим. Улар ҳокимдан жавоб кутаётганликларини айтишди. Мен ‘Бу ерда қонун ҳокимми? Нега ҳокимдан жавоб кутяпсиз?’, деб сўрадим. ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиш учун оқ қоғоз беришларини сўраб, ёзишни бошлаган эдим, тўхтатишди ва кетишим мумкинлигини айтишди», — деди мухбир.

    Журналист видеоконференцалоқа тарзидаги суҳбатда оқ қоғозда ўзи ёзишни бошлаган аризани ҳам кўрсатган. ИИБ биносидан чиққанидан кейин телефонидаги видеоёзув ўчирилганини пайқаган.

    Ярмаркага қайтиб борганида ярмарканинг тарқатиб юборилганига гувоҳ бўлган. Деҳқонлар олиб келган маҳсулотларини сотиш учун йўл четлари, бурчакларда савдо қилишга мажбур бўлганини қайтганидан кейин тасвирга туширган видеоёзув орқали кўрсатиб берган.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Шарифа Мадраҳимова ушбу ҳодисалар юзасидан ариза ёзиб, кимнидир жавобгарликка тортиш мақсади йўқлигини, ҳозирги пандемия шароитида ҳамма нарсани тўғри тушуниш кераклигини қайд этган.

    «Ундан ташқари, қилинган ишларнинг югур-югури кўп бўлади. Битта аризанинг орқасидан йиллаб ёки ойлаб югурадиган даражада вақти кўп одам эмасман. Мен бу масалани жамоатчиликка етказиб қўйдим, прокуратура, ички ишлар, ҳокимият вакиллари, балки, ўзларига хулоса чиқаришар», — дейди у.

    «Менинг мақсадим кимнидир жазога тортиш ёки кимнидир ишдан бўшатиб юбориш эмас. Адолат қарор топиши керак. Ҳамма нарсани ўз оти билан аташимиз керак. Ҳамма нарса шаффоф бўлиши керак. Ишончли, асосли, шаффоф хабарлар бериш керак. Журналистларга тўсиқ қўйилмаслиги керак», — дея таъкидлайди Шарифа Мадраҳимова.

    Журналистнинг айтишича, ҳокимлар ўз ҳаракатлари билан халқнинг Президентга бўлган ишончига путур етказмоқда.

    «Агар рост гапиришга тўсиқ бўлса, майли рост гапирмасин, лекин ҳеч қачон ёлғон гапиришмасин. Ҳокимият — президент билан халқ ўртасидаги кўприк. Одамлар хулоса чиқаради: ҳокимият шунақа қиляптими, демак, юқорида ҳам, демак, президент ҳам шунақа қилади. Акс ҳолда, булар ўзича бунақа иш қилмасди, деган хулоса чиқаришади», — деган журналист «Human.uz» нашрига берган интервьюсида.

    АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов «Маърифат» газетаси журналисти Шарифа Мадраҳимовадан Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушгани ҳақида Telegram’даги каналида пост ёзиб, агентликнинг воқеликни диққат билан ўрганиб чиққани, якунда туман ҳокимлик вакиллари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва «Журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормалари бузилиши эҳтимоли юзасидан вазиятга ҳуқуқий баҳо беришни сўраб, Бош прокуратурага мурожаат қилганини билдирган. Саиджоновнинг ёзишича, Бош прокуратура масалани ўрганмоқда ва натижалари бўйича ўз қарорини билдиради.

    «Очиқлик сиёсати давлат идораларидан халқ билан яқин мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг сўровлари, муаммолари ва таклифларига ўз вақтида жавоб беришни талаб қилади. Ушбу мулоқотни олиб боришда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар беқиёс рол ўйнайди, улар халқимизга ахборот етказишда барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига катта ёрдам кўрсатмоқда. Улар, шунингдек, давлат идоралари матбуот хизматининг таянчи ҳисобланади.

    Агентлик барча давлат идоралари ахборот соҳасида мамлакат қонунчилигини ҳурмат қилишлари ва конструктив танқидни тўғри қабул қилишлари шарт деб ҳисоблайди, чунки ОАВ ва блогерлар идораларнинг обрўси ва ҳаракатларига путур етказиш мақсадида танқид қилишмайди, балки шу орқали уларга фуқароларнинг маълум муаммоларини кўришларига имкон бериш учун давлат органлари фаолиятидаги, хусусан жамиятни хабардор қилишдаги хатолар, камчиликлар ва уларни халқимиз манфаатларига мос равишда тезда бартараф этиш учун меҳнат қилишади», — деб ёзган Саиджонов.

    23.04.2020, 06:35   Изоҳ (0)   45546
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги лойиҳаларга 247,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди

    23.04.2020, 05:36

    «Ўзбекнефтгаз» нефть-газ соҳасига оид бўлмаган қатор активларини сотувга қўйди

    23.04.2020, 03:34

    Андижонда ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатган фуқаролар 15 суткага қамалди

    23.04.2020, 02:33

    Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи давомида муҳим декларация имзоланиши маълум қилинди

    23.04.2020, 00:31

    Зангиотадаги махсус шифохонанинг 2 минг ўринли блоки 5 майга қадар фойдаланишга топширилади

    22.04.2020, 23:43

    Шавкат Мирзиёев масофавий ўқув курслари ташкил этиб, ёшлар ва аёлларга ҳунар ўргатиш бўйича топшириқ берди

    22.04.2020, 23:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.