«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар нефть-газ соҳасига оид бўлмаган қатор активларини аукцион савдолари орқали сотилишини маълум қилди.
Бундай объектлар қаторига цехлар, меҳмонхоналар, нотураржой бинолари, маиший хизмат кўрсатиш бинолари, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳамда интенсив боғлар киради.
Сотувга қўйилган объектлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоятларида жойлашган.
Уларнинг жойлашган манзили, ер майдони, ҳолати ва бошланғич баҳосига оид маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз»нинг ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизель ёқилғиси 30 фоизга тушгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)