• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қурувчи ташкилот айби билан Бухородаги уй девори қулаб тушди. Масъуллар муаммо 10 кунда бартараф этилишини ваъда бермоқда

    Бухоро вилоятининг Когон туманида намунавий лойиҳа асосида қурилган уйнинг ҳовли девори қулаб тушди. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган Бахтиёр Бозоровнинг айтишича, мазкур муаммо туман ҳокимлиги-ю, прокуратуранинг эътиборсизлиги оқибатида содир бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Воқеани ўрганган «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитованинг ёзишича, муаммо қурувчи ташкилот айби билан юзага келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Когон тумани Тараққиёт қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 дан ортиқ нумунали уй-жой «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ Бухоро вилоят филиали томонидан қурилган бўлиб, 2017—2018 йилларда фойдаланишга топширилган.

    Бахтиёр Бозоров ушбу манзилдан 2018 йил уй харид қилади. Аммо янги уйнинг бир талай муаммолари борлиги сабаб ҳали кўчиб ўтмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «‘Қишлоқ қурилиш инвест’ МЧЖ Бухоро вилоят филиалининг 2018 йил 13 августдаги кредит шартномасига кўра, барча мажбуриятларимни тўлиқ бажариб келяпман. Янги уйдаги камчиликларни якунлаганимдан сўнггина, кўчиб ўтаман дегандим. Бироқ, ҳали кўчиб улгурмасимдан уй девори қулаб тушди», — дейди Бахтиёр Бозоров.

    Мурожаатчининг таъкидлашича, уй деворининг қулашига қўшни томонидан қурилиш қоидаларига зид равишда ертўла қазилиши сабаб бўлган.

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    «Деворимиз ёнидан ертўла қазилаётгани, ертўла қазилган жойдан сув чиқиб, тўпланиб қолиши деворга зарар беришини айтиб, 2019 йилнинг 12 ноябрь куни Когон туман ҳокимлигига, 22 ноябрда эса туман прокуратурасига мурожаат қилдим. Мурожаатимга эътибор беришмади. Оқибатда ҳали кўчиб ўтмаган уйимнинг деворлари қулади», — дейди Бахтиёр Бозоров.

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Фуқаро уйининг ҳовли девори қулашига сабаб бўлган ертўла 16х12 метр квадрат  ўлчамда икки метргача қазилган бўлиб, ерости зах суви чиқа бошлаган. Ёмғир сувлари ҳам шу чуқурликда тўпланган. Оқибатда жорий йилнинг апрель ойида фуқаро уйининг деворлари қулаб тушган. Ҳосил бўлган кўлмак бошқа қўшнилар уйининг пойдеворига ҳам шикаст етказган.

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Когон тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Хўжаев мазкур ҳолатни изоҳлар экан, ҳокимлик вакиллари муаммони ечиш учун манзилга бир неча марта келганини, ҳатто фуқаро Бахтиёр Бозоровга мазкур масала икки фуқаро ўртасидаги муаммо эканлигини, уй-жойининг деворларига талофат етказган фуқарони судга бериши лозимлигини тушунтирганини билдирди.

    «Биттаси қазиса, иккинчисининг уйи тагини сув босиб, девори қуласа, фуқаролик судига мурожаат қилмайдими? Юз марта айтдим, аммо ‘бордим, қабул қилмади’, — дейди. Қандай қабул қилмайди?» — дейди ҳокими ўринбосари.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суриштирув давомида сув чиққан ертўла 2017 йилнинг 22 декабрь куни Когон туман ҳокими қарори билан «Ҳукуматобод» маҳалласида яшовчи имконияти чекланган фуқаро Дилфуза Ғаффоровага уй-жой қуриш учун берилганлиги маълум бўлди.

    Тўрт фарзанднинг онаси Дилфуза Ғаффорова эса уй-жой қуришга қурби етмаслиги боис, қурувчи ташкилот раҳбари Облоқул Бозоровдан кўмак сўрайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кузатувларимизга кўра, Дилфуза Ғаффорова номига уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдонида катта кучланишли иккита трансформатор мавжуд бўлиб, темир тўсиқлар билан ўралмаган. Атрофи хавфсизлантирилмаган. Шу боис ҳам бу ерда тикланиши лозим бўлган 32-рақамли уй ҳудуднинг бошқа бурчагида тикланган ва фойдаланишга топширилган.

    «Қўни-қўшниларимизнинг огоҳлантиришига қарамай, ертўлани ковлаб, қўшниларимиз деворига зарар етказилгани ва трансформаторларнинг хавфсизлантирилмагани жуда ёмон. Ушбу муаммо юзасидан туман мутасаддиларига кўп мурожаат қилганмиз. Ёғингарчилик кунларида трансформаторлардан чарсиллаб олов чиқади. Унинг атрофида ток уриб ўладиган ит, мушуклар ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Ахир шу атрофда фарзандларимиз ўйнайди. Юрагимизни ҳовучлаб яшаймиз», — дейди шу ҳудудда яшовчи фуқаро Ойгул Хондорова.

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Кам таъминланган оиланинг яшаши учун ажратилган икки сотихли ер майдонига пойдевор қуриб бериш масъулиятини зиммасига олган «Баҳром-Олим мангу» қурилиш ташкилоти раҳбари Облоқул Бозоров 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери кунлар ёғин-сочинли келгани, ковланган ўрадан зах сув чиққани сабаб ҳалигача ерни намсизлантириш имкони бўлмаганини билдирди.

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    Фото: Бахтиёр Бозоров

    «Бизнинг хатомиз билан сув чиқди. Фақатгина ҳавонинг совуқ ва намлиги, ёғингарчиликнинг кўплиги етмагандек, зах сувларининг тўхтамай чиққани муаммони ўз вақтида бартараф этишимизга тўсиқ бўлди. Аксига олиб, қўшнининг девори ағдарилиб тушганидан жуда ҳижолатдамиз. Зараримиз тегди. Лекин сув сўрилмаса, уни ўша пайтнинг ўзида кўмсак, яна сув чиқиш эҳтимоли бор. Шунинг учун вақт керак бўлди. Қўни-қўшниларга етказилган барча зарарни қоплаймиз, тузатиб берамиз. Бу ҳақда мутасадди раҳбарларга ҳам, туман прокуратурасига ҳам билдирганмиз», — деди Облоқул Бозоров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қурувчи ташкилот раҳбарининг маълум қилишича, ушбу муаммо 10 кун ичида бартараф этилади.

    Қурувчи сўзларининг исботи сифатида ўша куни манзилга техника воситаларини келтирди. Ковланган ўра атрофига қум ва шағал ётқизилди.

    22.04.2020, 23:05   Изоҳ (0)   28330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент Республика махсус комиссиясига «доставка»ни йўлга қўйган тадбиркорларга шароит яратиш бўйича топшириқ берди

    22.04.2020, 22:54

    Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди

    22.04.2020, 22:42

    Адлия вазирлиги махсус рухсатнома ноқонуний олиб қўйилганда қаерга мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қилди

    22.04.2020, 22:18

    Шавкат Мирзиёев: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати янги тарихимиз саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олади

    22.04.2020, 22:06

    ДСҚ раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати — тадбиркорларни саховатга мажбурлаш эмас

    22.04.2020, 21:45

    Андижонда санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига хизмат автомобиллари топширилди

    22.04.2020, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.