• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДСҚ раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати — тадбиркорларни саховатга мажбурлаш эмас

    Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев карантин даврида жисмоний ва юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётганлар ишлар юзасидан интервью берди. Хусусан, у Президент Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатидан кўзланган мақсад ҳақида гапириб, карантин даврида ҳам солиқларни ўз вақтида тўлаб келаётган солиқ тўловчиларга миннатдорлик билдирди.

    Мубин Мирзаев.

    Мубин Мирзаев.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Пандемия сабаб кўплаб ривожланган мамлакатларда рецессия бошланган. Шу шароитда Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини сақлаб қолиш, саноат ишлаб чиқариши, иқтисодий қувватлар фаолияти бир маромда давом этиши учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу айнан нималарда намоён бўлмоқда?— Ҳозирги пандемия сабаб юзага келган инқироз дунёда шу вақтгача юз берган молиявий-иқтисодий инқирозлардан нимаси билан фарқ қилади, деган савол туғилиши табиий. Аввалги инқирозлар одатда бир томон — талаб ёки таклифдан бири муаммоларга учраши оқибатида юз берган бўлса, жорий инқироз иқтисодиётга икки томонлама — ҳам талаб, ҳам таклиф нуқтаи назаридан таъсир қилаётгани билан ажралиб турибди. Дунёда кузатилаётган инқирозли ҳолат Ўзбекистон иқтисодиёти кўрсаткичларининг пасайишига ҳам сабаб бўлмоқда ва пандемиянинг салбий таъсири айниқса иккинчи чоракда янада яққолроқ юзага чиқиши мумкин.

    Шунга қарамай, Президентимиз томонидан белгиланган аниқ чора-тадбирлар самараси ўлароқ 2020 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига 24 триллион сўм миқдордаги солиқлар ундирилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижроси тўлиқ таъминланди. Солиқ тўловчиларимиз ҳолатни тўғри қабул қилиб, солиқ тўлаш мажбуриятини ўз вақтида бажармоқда. 21 апрель ҳолатига кўра, барча солиқ тўловчилар томонидан апрель ойида белгиланган солиқ тушумларининг 70 фоиздан ортиғи бажарилган ва, ўйлаймизки, апрель ойи учун солиқ мажбуриятлари ҳам тўлиқ бажарилади.

    — Карантин даврида озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар нархи ошиб кетишига йўл қўймаслик қандай чоралар кўрилмоқда?— Республика махсус комиссияси қарори билан Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент зиммасига карантин даврида зарурий озиқ-овқат ҳамда тиббиёт маҳсулотлари нархи асоссиз ўсиб кетиши устидан қатъий назорат ўрнатиш юклатилган. ДСҚ ва унинг ҳудудий бошқармаларида ушбу йўналишда иш олиб борувчи штаблар тузилган бўлиб, 30 мингдан ортиқ чакана савдо тармоқларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.

    Бунда онлайн назорат-касса машиналари ҳамда электрон ҳисоб-фактуралар мониторинги юритилмоқда. Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва уларга зудлик билан муносабат билдириш мақсадида ишонч телефонлари ва call-марказ операторлари сони оширилган. Деҳқон бозорларида асосий турдаги 11 та озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотларининг нарх-навоси доимий мониторинг қилиниб, бозор ва савдо марказларидан узоқ бўлган маҳаллалар ва олис қишлоқларда ярмаркалар ташкил қилинмоқда.

    — Пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолган хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?— Ўзбекистонда карантин тартиби эълон қилинган кундан бугунга қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари ва преференсиялар бериш бўйича Президентнинг иккита фармони қабул қилинди. Бу икки ҳужжатда аҳоли ва бизнеснинг деярли барча қатламлари қамраб олинган.

    19 март куни қабул қилинган илк фармон билан солиқ тўловлари бўйича енгилликлар бериш ҳақида 11 та меъёр белгиланди. Учта меъёр жисмоний шахсларга тааллуқли бўлса, саккизтаси тадбиркорларга тегишли. 3 апрелдаги иккинчи фармон билан бевосита солиқ имтиёзи ва енгилликлар билан боғлиқ бўлган яна 12 та норма киритилди.

    — Буни аниқ тоифалар мисолида чуқурроқ таҳлил қилиш мумкинми? Масалан, айни шароитда аҳоли, яъни жисмоний шахслар учун қандай енгиллик ва имкониятлар кўзда тутилган?— Аҳолининг мавжуд маблағларини тежаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида биринчи галда давлат олдидаги харажатлар билан боғлиқ мажбуриятларини бажариш муддатлари узайтирилди. Хусусан, 19 мартдаги фармонга асосан 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар этиб белгиланди. Жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини 2020 йил 15 октябрга қадар тўлаш ҳуқуқи берилди. Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)лар учун ижтимоий солиқнинг ойлик суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига пасайтирилди.

    Шунингдек, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТлар учун қатъий белгиланган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш белгиланди. Бунда, фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиши ва давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топшириш талаб этилмаслиги қайд этилди. ДСҚ томонидан my.soliq.uz сайтида ЯТТнинг шахсий кабинети орқали солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарномани солиқ органига юбориш хизмати яратилди.

    Карантин даврида қарзи бор ЯТТларнинг реализация ҳажми 50 фоиздан кўпга камайиб кетса, ушбу солиқни 1 октябрга қадар кечиктириши ва кейинчалик 12 ойга бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлди. Бугунги кунда фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган 198 мингта ЯТТ ушбу имтиёздан фойдаланмоқда. Уларга 541 миллиард сўмлик даромад солиғининг қатъий суммаси ва ижтимоий солиқ суммалари ҳисобланиши тўхтатилган.

    — Солиқ тўловларидан бўйин товлаш, хуфёна иқтисодиёт тарафдорлари кам эмас. Аммо жорий этилаётган чоралар уларнинг аксариятини ўз фаолиятини қонунийлаштириш, инсофли солиқ тўловчига айланишга ундаши мумкин, шундай эмасми?— Тўғри, солиқ маъмуриятчилигини амалга оширишда энг асосий мезон бу — солиқ тўловчиларнинг солиқ хизмати органларига бўлган ишончидир. Биз солиқ тўловчиларнинг муаммоларини эшитиб, ушбу муаммоларни ечишга ҳаракат қиляпмиз. Давлат солиқ органи олдинги каби солиқ тўловчиларни текширадиган эмас, балки улар билан ҳамжиҳатликда ишлаб, уларга маслаҳат берувчи орган бўлди, десам муболаға бўлмас.

    Ўз вақтида берилган тўғри маслаҳат солиқ мажбуриятларнинг вақтида ва тўлиқ ҳажмда бюджетга йўналтирилишига сабаб бўлмоқда. Мисол учун, пандемия даврида пластик карточкалар орқали ҳисоб-китобларнинг кенг жорий этилиши натижасида 21 апрель ҳолатига кўра солиқ тўловчиларимиз томонидан тўланган айланмадан олинадиган солиқнинг кўрсаткичи 82—83 фоизни ташкил этмоқда.

    Яъни, апрелда кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўхтаб қолганига қарамай, ушбу солиқ тури бўйича тушумлар ўтган январь, февраль, март ойларидаги кўрсаткичга нисбатан кўпроқ. Бунга солиқ тўловчилар ҳозирги ҳолатни тўғри қабул қилгани, маблағларни тўлиқ ҳисоботларда акс эттиргани сабаб бўлмоқда.

    Бунинг учун биз албатта солиқ тўловчилардан миннатдормиз.

    — Ушбу инқироз ишбай, кунбай ҳақ олувчилар, хусусан, шахсий автомобилида йўловчи ташиб даромад топадиганларга айниқса оғир келди. Нима деб ўйлайсиз, ижтимоий кўмак нуқтаи назаридан уларга нисбатан ёндашув принципларини ўзгартириш вақти келмадимикин?— Коронавирус пандемияси қонуний фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахслар қонуний жиҳатдан ҳар томонлама муҳофаза қилинганлиги, норасмий фаолият юритаётган жисмоний шахслар эса оғир аҳволга тушиб қолишлари мумкинлигини кўрсатиб қўйди.

    Санаб ўтилган ёрдамга муҳтож қатламлар масаласини ечиш олдимиздаги долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ушбу масалани ечишга тайёр кўплаб саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятини тиклаш бўйича айрим ташкилий масалаларни ҳал этиш юзасидан солиқ органларига мурожаатлар тушмоқда.

    Бу мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорларга ўз транспортларида ҳаракатланиш имкониятини тақдим этиш ва ходимларини ишга қатнашишини таъминлашдан иборат. Бу масалаларни тезкорлик билан ечиш юзасидан, ДСҚнинг тегишли таклифларидан келиб чиқиб, Президентимиз томонларидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    — «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати, унинг доирасида тадбиркорларга таклиф этилаётган шароитлар ҳақида нима дея оласиз?— «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини тўғри қабул қилишимиз керак. Бу тадбиркорларни саховатга мажбурлаш эмас, балки уларнинг кўмак ишларида ихтиёрий иштирок этишларини таъминлаш мақсадида давлат томонидан зарур шарт-шароитларни яратиш ҳаракатидир.

    Биринчидан, ушбу ҳаракатга қўшилган тадбиркорлик субъектларининг 1 апрель ҳолатига солиқ қарздорлиги автоматик равишда 1 октябрга қадар узайтириш ва уларга пеня ва жарималар қўлламаслик тартибларини жорий этиш;

    Иккинчидан, ташқи савдо операциялари билан шуғулланган, яъни экспорт ва импортдан муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлиги мавжуд корхоналарга нисбатан солиқ органлари томонидан жарималар қўлламаслик;

    Учинчидан, 1 апрель ҳолатига кўра банк кредитларидан, лизингдан ва бошқа молиявий мажбурияти бўлган тадбиркорлик субъектлари қарздорлигининг асосий ва фоиз суммаси графиги автоматик равишда 1 октябргача, яъни олти ойга узайтириш каби имтиёз ва преференсиялар бериш кўзда тутилмоқда.

    Шунингдек, тадбиркорларимизнинг вақтинча ишсиз бўлган меҳнатга лаёқатлиларни ўз касбига қараб ишга жалб қилиш ва уларга иш ҳақи бериш каби таклифлари ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда ушбу йўналишда қўшимча равишда имтиёз ва преференсиялар бериш назарда тутилмоқда.

    Бундай шароитларнинг яратилиши тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Пандемия даврида кўмакка муҳтож аҳолига вақтинча маблағ бериш билан чекланиб қолмай, балки уларни доимий даромад келтириш манбаси билан таъминлаш зарур. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишда самара беради.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди

    22.04.2020, 21:45   Изоҳ (0)   26840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига хизмат автомобиллари топширилди

    22.04.2020, 21:42

    Ўзбекистоннинг коронавирус қайд этилмаган ҳудудларида саноат корхоналари ва кластерлар ўз ишини қайта бошлади

    22.04.2020, 21:08

    Ўзбекистонда карантин даврида ҳам 11 та тижорат банки онлайн тарзда микроқарз бераётгани айтилди

    22.04.2020, 20:54

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар ва куч тузилмаларига миннатдорчилик билдирди

    22.04.2020, 20:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 23 апрель куни ёмғир ёғиши мумкин

    22.04.2020, 20:34

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон билан табриклади

    22.04.2020, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.