• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: коронавирус пандемияси бўйича 22 апрелнинг асосий хабарлари

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирус оқибатида вафот этганлар сони дунё бўйича 179 минг кишидан ортди, инфекция билан касалланганлар эса 2,6 миллион кишига яқинлашди. Коронавирус пандемияси бўйича 22 апрелнинг асосий хабарлари.

    Жаҳондаги вазият

    Жонс Ҳопкинс университетининг Тошкент вақти билан соат 20:30 даги маълумотларига кўра:
    • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 2 593 129 киши;
    • касалликдан тузалганлар — 696 948 киши;
    • инфекция оқибатида вафот этганлар — 179 725 киши.
    Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 825 минг кишидан ошиб кетди. Мамлакат COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда кетмоқда. Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 45 063 кишига етди.

    Эрон Ислом Республикасида 21 апрель ҳолати бўйича коронавирусни юқтириб олганлар сони 84 802 нафарни ташкил қилмоқда. 60 695 нафар бемор касалликдан тузалгани маълум қилинди. 19 февраль куни мамлакатда коронавирус тарқалгани эълон қилганидан бери касаллик оқибатида вафот этганларнинг сони 5297 нафарга етган.

    Россияда коронавирус билан касалланганларнинг жами сони 57 999 кишига етди. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 513 кишига етди, 4420 киши даволанишга муваффақ бўлди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Қозоғистонда 22 апрель ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 2025 кишига етди. Мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан буён 19 киши вирус қурбонига айланган, шунингдек, 489 бемор даволанишга муваффақ бўлган.

    Қирғизистонда COVID-19 билан касалланганларнинг жами сони 612 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 7 киши COVID-19 қурбонига айланди. Ҳозирга қадар 254 киши даволанишга муваффақ бўлган.

    Ўзбекистондаги вазият

    22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1692 нафарни ташкил этмоқда.

    Наманганда коронавирус инфекцияси аниқланган 54 ёшли бемор (аёл) 22 апрель куни ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. У  14 апрель куни оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган. Бемор олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 450 нафарга етди. Тошкентда 2020 йилда туғилган чақалоқ касалликдан соғайди.

    Ўзбекистон бўйича асосий маълумотлар

    Ўзбекистоннинг коронавирус қайд этилмаган ҳудудларида саноат корхоналари ва кластерлар ўз ишини қайта бошлади. Шавкат Мирзиёев далаларда, томорқаларда меҳнат қилаётган деҳқон ва фермерларга, кластер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи-хизматчларга миннатдорчлик билдирди.

    Мирзиёев ва Эрдўғон коронавирус тарқалишига қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятида. Ушбу масалани тезкор ҳал қилиш учун ўзаро мувофиқлашган тарзда ишлаш мақсадида яқин кунларда Туркий кенгаш мамлакатлари соғлиқни сақлаш ва транспорт вазирликлари раҳбарларининг туркум онлайн-учрашувлари бўлиб ўтади.

    Фотто: Президент матбуот хизмати

    Фотто: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар ва куч тузилмаларига миннатдорчилик билдирди. «Кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга яна бир марта раҳмат айтаман», — деди Президент.

    Ўзбекистонга келган хитойлик шифокорларнинг 11 нафари 21 апрель, сешанба куни, Андижондаги ҳолат билан танишиб, вилоят шифокорлари билан тажриба алмашди. Қўшимча қилинишича, хитойлик шифокорлар шу куннинг ўзида Наманган вилоятига жўнаб кетган.

    Фото: Шерзод Сотволдиев

    Фото: Шерзод Сотволдиев

    Карантин вақтида теледарслар ўтаётган ўқитувчилар Тошкентдаги Президент мактабига жойлаштирилди. Лойиҳанинг барча 158 нафар иштирокчиси коронавирусни аниқлаш бўйича вирусологик текширувдан ўтказилди ва тест натижаларига асосан Президент мактабига жойлаштирилди.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Жиззахда карантин вақтида фаолият юритган компьютерхона эгаси жазоланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги: Қўшни давлатлардан ўқишини кўчириш учун ҳужжатларини топширган талабаларнинг натижалари яқин кунларда тасдиқланишини маълум қилди. Ўзбекистон Марказий банки валютада кредит олганларнинг зарарларини қоплаб бермаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, банклар 48,1 фоиз кредитларни хорижий валютада тақдим этган.

    Жаҳонда нима гап?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович COVID-19 билан касалланганларнинг вафоти ҳақидаги ҳисоб-китоблар беморда бошқа касалликлар учраган бўлса ҳам коронавирусдан қайд этилган, деб ҳисобга олинаётганини маълум қилди. Қўшимча қилинишича, эпидемия ортда қолганидан кейин ушбу масала қайта ўрганилади.

    Американинг Миссури штати коронавирус сабаб Хитойни судга берди. Даъвода жавобгар томон сифатида Хитой ҳукумати, мамлакат коммунистик партияси ва Хитойнинг бошқа мансабдор шахслари ҳамда давлат муассасалари кўрсатилган.

    Тахминларга кўра, АҚШда коронавируснинг иккинчи тўлқини биринчисидан ҳам хатарли бўлиши мумкин. Коронавируснинг янги тўлқини мавсумий грипп эпидемиясига тўғри келиши мумкинлиги айтилмоқда.

    Трамп иммигрантларнинг АҚШга кириши икки ойга тўхтатилганини маълум қилди. «Бу коронавирус пандемияси сабаб юзага келган инқироз оқибатида ишсиз қолган америкаликларни ҳимоя қилишга ёрдам беради«, — деган президент.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Москвада коронавирус билан касалланган шифокор вафот этди. Максим Старинскийнинг вафоти — COVID-19 билан касалланган беморларни даволаётган шифокорлар орасида кузатилган биринчи ўлим ҳолати.

    Москва мэри коронавирус белгилари бор шахслар билан яшаётганларнинг кўчага чиқишига рухсат берди. Бундан ташқари, ҳукумат ЎРВИ белгиларига эга бўлган фуқароларнинг геолокациясини кузатиб боради.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Профессор, Россияда хизмат кўрсатган шифокор Александр Карабиненко коронавирус билан касалланган одамларни даволайдиган шифокорлар қийин шароитларда ишлашга мажбур бўлаётгани ҳақида маълум қилган. «Уларнинг меҳнат шароитлари ҳам жуда оғир, чунки тагликларда кунига 12 соат узлуксиз ишлашга тўғри келади. Еб-ичиш ҳам йўқ. Бу — жуда машаққатли иш», — деган Карабиненко ва бунинг учун шифокорларга муносиб ҳақ тўлаш кераклигини айтган.

    «Пандемиядан кейин дунё асл ҳолига қайтмайди». Telegram асосчиси Павел Дуров коронавирусдан кейинги ҳаёт ҳақида фикр билдириб, яқин вақтларда пайдо бўладиган янги дунё биз ортда қолдираётганданда яхшироқ бўлиши ўзимизга боғлиқ эканлигини айтди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Хитойнинг Чжэцзянь университети олимларининг аниқлашича, SARS-CoV-2 коронавируси келтириб чиқарадиган COVID-19 касаллиги патогеннинг штаммига қараб касаллик оғирроқ ёки енгилроқ кечиши мумкин. Тадқиқот доирасида улар турли штаммларнинг инсон ҳужайраларига қанчалик тез кириб бориши ва уларни нобуд қилиши мумкинлигини аниқлаган. Натижада, касаллик қўзғатувчи тажовузкор штаммлар мавжудлиги тасдиқланди, уларнинг вирус юки энг заиф штаммларга қараганда 270 бараваргача юқори бўлиши мумкин.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    22.04.2020, 21:54   Изоҳ (0)   125421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДСҚ раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати — тадбиркорларни саховатга мажбурлаш эмас

    22.04.2020, 21:45

    Андижонда санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига хизмат автомобиллари топширилди

    22.04.2020, 21:42

    Ўзбекистоннинг коронавирус қайд этилмаган ҳудудларида саноат корхоналари ва кластерлар ўз ишини қайта бошлади

    22.04.2020, 21:08

    Ўзбекистонда карантин даврида ҳам 11 та тижорат банки онлайн тарзда микроқарз бераётгани айтилди

    22.04.2020, 20:54

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар ва куч тузилмаларига миннатдорчилик билдирди

    22.04.2020, 20:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 23 апрель куни ёмғир ёғиши мумкин

    22.04.2020, 20:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT фойдаланувчиларга жуфти билан ажрашишни маслаҳат беришни тўхтатди — OpenAI

    Дунё | 5 август, 20:35

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.