• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Агар биз ҳозир ҳаракатланмасак, асаларилар умуман йўқ бўлиши мумкин — Тошкент вилояти асаларичилари транспорт ҳаракати учун ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда

    Тошкент вилояти асаларичилари уюшмаси асаларичиларнинг шахсий автомобилда ҳаракатланиши учун рухсат олишда ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уюшма аъзоси Анатолий Бондаренконинг маълум қилишича, шахсий транспортда ҳаракатланиш учун стикер йўқлиги сабабли, Тошкент шаҳрида яшовчи асаларичилар шаҳар ташқарисида жойлашган асаларилар уяларида ишлай олмаяпти.

    «Муаммо жуда катта. Ҳозир жуда муҳим давр — айни пайтда бутун йил ҳосили учун пойдевор қўйилади. Агар биз ҳозир ҳаракатлана олмасак, асаларилар, умуман, йўқ бўлиши мумкин чунки улар билан ишлаш, уларни озиқлантириш керак. Акс ҳолда улар очликдан ўлиши ёки шунчаки учиб кетиши мумкин. Жуда масъулиятли пайт. Бизни фермерлар кутмоқда — уларнинг боғларини, ўсимликларини ва бутун экинларини чанглантиришимиз керак», — деди Анатолий Бондаренко.

    Чанглантириш мева-сабзавотларнинг ҳосилдорлигини оширишга ёрдам берадиган муҳим жараён ҳисобланади.

    Анатолий Бондаренконинг айтишича, асалариларнинг дарахтлар ва экинларни чанглантириши ҳосилдорликни 50 фоизгача оширишга ёрдам беради.

    Асаларичининг таъкидлашича, транспорт воситалари, шу жумладан велосипед ва скутерларнинг ҳаракатига қўйилган чеклов уларнинг ишини анчагина мураккаблаштирди.

    Унинг айтишича, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Тошкент туманларида яшовчи асаларичилар имконини топиб, ҳаракатланмоқда. Бироқ Тошкент шаҳрида яшовчи ва хўжалиги Тошкент вилоятида бўлган асаларичилар ўз автомобилида ҳаракатлана олмаяпти, баъзан улар 15—18 километр масофани пиёда босиб ўтишга мажбур бўлмоқда.

    Анатолий Бондаренконинг қайд этишича, боғларда дарахтлар гуллаши тугагандан кейин асаларичилар янги жойларга ўтиши керак бўлади. Хусусан, тоғолди ва ундан юқори ҳудудларга кўчиш зарур бўлади. Агар бу ишлар амалга оширилмаса, бу улар учун ҳалокатга тенг. Асаларичилик доимий ҳаракат билан боғлиқ. Экин майдонлари жуда кам бўлиб, улар маълум вақт давомида чанг ажратади. Асаларичиликнинг ривожи айнан апрель—май ойларида тоғолди ҳудудларида юз беради.

    Уюшма аъзосининг таъкидлашича, асаларичилар асосан енгил автомобилларда ҳаракатланади, юк машинасига эга бўлганлар кам. Юк машиналари ҳам асосан асалари инлари ортилган тиркамаларни тунда кўчириш учун ишлатилади.

    Қайд этилишича, транспорт воситаси Тошкент шаҳрида ташкил қилинаётган кўчма ярмаркаларга асал етказиб бериш учун ҳам зарур.

    Асаларичилар уюшмаси раиси Бахтиёр Ҳакимовнинг маълум қилишича, у Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига хат билан мурожаат қилган ва автомобили учун рухсатнома керак бўлган асаларичиларнинг рўйхатини юборган, бироқ кейинроқ мурожаат 15 кун ичида кўриб чиқилишини билган.

    Уюшма раисининг айтишича, ҳамма ундан жавоб кутмоқда. Асаларичилар арилар тез орада ўлиши мумкинлигини айтмоқда. Ариларсиз қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик 30—50 фоизга тушиб кетиши мумкин.

    Уюшмада рўйхатдан ўтган 300 нафар аъзодан 81 нафарига автомобилда ҳаракатланиш учун рухсатнома керак. Бироқ уюшмада рўйхатдан ўтмаган бундан ҳам кўпроқ аъзо мавжуд бўлиб, улар ҳам стикерга муҳтож. Тошкент вилояти асаларичилар уюшмаси ихтиёридаги асаларилар оилаларининг умумий сони 45 мингтани ташкил қилади.

    Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда жорий йилда асал тайёрлашни беш бараварга ошириш, бунинг учун ўрмон хўжалигини тўлиқ ишга солиш зарурлиги таъкидланган. Шунингдек, асаларичилик кластерларини ташкил қилиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинган.

    Бахтиёр Ҳакимовнинг айтишича, агар шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат этилмаса, бу вазифаларни бажариб бўлмайди. Унинг маълум қилишича, тадбиркорлар фақат қатъий белгиланган йўналиш ва жойлар бўйича ҳаракат қилади.

    Уюшма раҳбарининг айтишича, у бош вазирнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноевга муаммонинг ечимида кўмак беришни сўраб хат жўнатишни режалаштирмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 мартдан бошлаб енгил автомобиллар махсус рухсатнома асосида ҳаракатланиши мумкин. Мазкур рухсатномаларни бериш 9 апрелда тўхтатилган. Баъзи транспорт воситаларининг ҳаракати учун рухсатнома талаб этилмайди.

    Маълумот учун, Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча карантин чекловлари 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилди ва мазкур даврда амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар эълон қилинди.

    20.04.2020, 17:11   Изоҳ (0)   22334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карантинда бўлганлар ҳарбий хизматга қабул қилинадими? Хизматни ўтаганлар уйга қайта оладими? Мудофаа вазирлиги изоҳ берди

    20.04.2020, 16:59

    Ўзбекистонда 20 кун ичида карантин қоидаларини бузган 918 киши судланди, 421 киши 246 млн сўм жаримага тортилди

    20.04.2020, 16:47

    Ўзбекистонда пандемия сабаб фойдаланилмаётган ерлар аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун берилиши кутилмоқда

    20.04.2020, 16:35

    Жиззахда карантин вақтида танишлари билан туғилган кунини нишонлаган яна бир шахс жавобгарликка тортилди

    20.04.2020, 15:58

    Ўзбекистонда ҳарбий хизмат учун ўтказилган тиббий кўрик натижалари 3 ойгача ўз кучида қолади

    20.04.2020, 15:34

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 238 нафарга етди

    20.04.2020, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.