Шавкат Мирзиёев 20 апрель, душанба куни, саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди, дея хабар берган Президент матбуот хизмати.
Ушбу йиғилишда эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш масалалари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Президент Республика комиссиясига коронавирус умуман аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.
Фаолияти тикланадиган объектларда ишлар санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилади.
Изоҳ (0)