Карантин вақтида ҳам алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси давом эттирилмоқда. Бу ҳақда, 20 апрель куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.
Бюро вакилининг таъкидлашича, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги, яъни ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган.
«Бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш устувор эканлигидан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда бюро органлари томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси давом эттирилаётганлиги ҳамда қарздорлар томонидан алимент пулларининг ўз вақтида ва белгиланган миқдорда тўлаб борилаётганлиги масаласи доимий равишда назорат қилиб борилмоқда», — деди Фаррух Тошпўлатов.
Изоҳ (0)