Тошкентда 16 апрель кунида Республика перинатал марказида ҳомиладор аёллардан бирида коронавируснинг мавжудлигини аниқлади. АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.
Аёл махсус ажратилган 3-туғруқхона биносига ўтказилган, марказ карантин учун ёпилган. Ходимлар ва бошқа беморларни таҳлил қилишда коронавирус аниқланмаган ва марказни очиш масаласи карантин қоидаларига мувофиқ ҳал этилиши белгилангани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғруқхона карантинга ёпилган эди. Шунингдек, Тошкентдаги 17-шаҳар клиник шифохонаси ва 8-оилавий поликлиника ҳам карантинда қолмоқда.Қайд этилганидек, ҳозирда коронавирус билан зарарланиш кўп ҳолатларда биринчи беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларда ёки хориждан қайтганидан кейин карантинга жойлаштирилган фуқаролар орасида аниқланмоқда.
Изоҳ (0)