«Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида карантин сабабли пойтахт кўчаларига ўрнатилган тўсиқлар ҳақида маълумот берувчи портални ишга туширди.
Ушбу геопорталда тўсиқлар жойлашган жой харитада қизил чизиқлар билан акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 1415 тани ташкил этмоқда.
«Карантин туфайли пойтахтимизнинг кўплаб кўчалари ва маҳаллаларида вақтинча қатновларни чеклаш мақсадида тўсиқлар ўрнатилганидан хабарингиз бор. Бу тўсиқлар Тошкент шаҳри бўйлаб қайси жойларга ўрнатилганини кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди», — дейилади хабарда.
Геопортал барча учун очиқ шаклда яратилган, унга covid19.geoportal.uz манзили орқали кириш ҳамда фойдаланиш мумкин.
Изоҳ (0)