Кеча, 18 апрель куни, АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юнус Назаровнинг маълум қилишича, карантин сабабли солиқ тушумларининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан пастроқ бўлиши эҳтимоли бор.
Музаффар Юнус Назаровнинг таъкидлашича, карантин ва жорий қилинган чекловлар сабабли айрим ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайиши, баъзи тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг вақтинча тўхтатилиши солиқ тушумларининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан пастроқ бўлишига олиб келиши мумкин.
«Лекин муҳтарам юртбошимиз маблағ билан боғлиқ ҳар қандай йўқотишлар халқимиз, фуқароларимиз соғлиғидан муҳим эмаслигини доим такрорлайдилар. Шундан келиб чиқиб, солиқ тушумларининг камайиб кетиши карантин қоидаларини юмшатилишига сабаб бўла олмайди деб бемалол айтишимиз мумкин», — деди қўмита вакили.
Изоҳ (0)