XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигида «Олтин тўп» ва ФИФА талиқинига кўра йил ўйинчиси номи учун кураш қизғин, кутилмаган курашларга бой бўларди. Бироқ 2008 йилдан бошлаб Роналду—Месси эраси бошланди ва мазкур совринлар шу икки футболчидан бирига насиб этаверди. Фақатгина 2018 йилга келиб Лука Модрич бу икки афсонадан устун бўла олди.
France Football нашри томонидан 1956 йилда таъсис этилган «Олтин тўп» мукофоти 2009 йилга қадар Европанинг энг яхши футболчисига топширилар эди. 1988 йилда Халқаро футбол федерацияси – ФИФА «Йил футболчиси» мукофотини жорий этди. Унда жамоаларнинг бош мураббийлари, сардорлари ва матбуот котиблари ўртасида ўтказилган сўровнома асосида, ҳар йили жаҳоннинг энг яхши футболчисини аниқларди.
2005 йилги мавсумдан бошлаб, футбол оламидаги энг нуфузли ҳисобланган ҳар иккала мукофотни бир футболчи қўлга киритавергани сабаб, 2010 йилдан ФИФА ва France Football 5 йиллик шартнома имзолаб, энг яхшиларни аниқлаш йўналишидаги ҳаракатларни бирлаштиришга ва ҳар йили жаҳоннинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» мукофотини топширишга қарор қилди.
France Football ва ФИФА ўртасидаги шартнома якунига етгач, томонлар ҳамкорликни давом эттириш борасида келишувга эриша олмади ва 2016 йилдан эътиборан журнал ва ташкилот алоҳида мукофот берадиган бўлди.
Қуйида 2000 йилдан бошлаб ФИФА ва France Football мукофотларини, шунингдек, бирлашган мукофотни қўлга киритган барча футболчиларни бирма-бир ёдга олиш мумкин.
2000 йил. Зинедин Зидан — жаҳоннинг энг яхши футболчиси, Луиш Фигу — Европанинг энг яхши футболчиси («Олтин тўп» соҳиби)
2018 йил. Лука Модрич — «Олтин тўп» ва «The Best» соҳиби
2019 йил. Лионель Месси — «Олтин тўп» ва «The Best» соҳиби
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)