Бокс супер оғир вазн тоифасининг WBA Супер, WBO, IBF йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони Энтони Жошуа WBC камари соҳиби Тайсон Фьюрини жангга чорлади.
«Агар сен ўзингни энг яхши деб билсанг — мен билан жанг қил. Менда камарлар бор, шундай экан бу жанг аҳамият касб этади. Ўртамиздаги жанг супер оғир вазн тоифасидаги энг кучли боксчини аниқлаб беради.
Мантиқан ўйлаб кўринг, энг кучлини фақат битта йўл билан аниқлаш мумкин — мен Тайсон Фьюри билан жанг қилишим керак, у эса Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилиши лозим», — дейди британиялик боксчи.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри навбатдаги жангни 3 октябрь куни Деонтей Уайлдерга қарши ўтказади. Боксчилар кетма-кет учинчи жангда ўзаро баҳсга киришади.
Жошуа эса 25 июлда болгариялик Кубрат Пулевга қарши рингга чиқади.
Изоҳ (0)