• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Келдим, гол урдим, ғалаба қозондик, кетдим». «Бели синган йигит» — Ким Чельстрёмнинг «Арсенал» мухлисларига мактуби

    Футбол мухлисларига Франциянинг «Лион» ва «Ренн» клублари ҳамда Москванинг «Спартак»идаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган швециялик ярим ҳимоячи Ким Чельстрём 2014 йилда кейинчалик жиддий бўлиб чиққан жароҳатига қарамай, трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларида «Арсенал» билан ижара шартномасини имзолашга муваффақ бўлади.

    У лондонликлар сафида атиги 135 дақиқа ўтказган бўлса-да, мавсумнинг ҳал қилувчи паллаларида муҳим голлардан бирини уриб, клубнинг тўққиз йиллик танаффусдан кейинги илк совринни қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшади. Жамоа ишқибозлари Чельстрёмни ҳазил тариқасида «Арсенал» «афсонаси» ҳам деб аташади.

    Қуйида сизга Чельстрёмнинг «Арсенал» мухлисларига қилган мурожаатини тақдим этамиз. Ҳа, айтганча, бу шунчаки одатий баландпарвоз сўзлар эмас. Чельстрём бошидан ўтказган ғаройиб саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилиб беради.

    «Арсенал»га ўтиши ҳақида

    «Салом, мени эслайсизми? Мен Ким Чельстрёмман. Умид қиламанки, сиз мени «бели синган» йигит сифатида яхши биласиз. Ҳозир барчаси кўнгилдагидек, бу мавзуда бемалол кулиб гапиришим мумкин. «Арсенал»да жуда қисқа вақт ўтказган бўлсам-да, ажойиб хотиралар қолган. Бу вақт давомида тажриба орттирдим, жуда кўплаб қувноқ инсонларни учратдим, етук мураббий қўл остида шуғулландим. Хуллас, айтиб беришга арзигулик воқеаларни бошдан ўтказдим.

    Келинг, барчасини бошидан, яни «Арсенал»га қандай келиб қолганимдан бошлаймиз. Ўшанда Матьё Фламини бир нечта ўйинга дисквалификация қилинганди, бошқа футболчиларда эса жароҳат бўлган. Мен ўша вақтларда «Спартак» билан Абу-Дабида йиғин ўтказаётган эдим. Агентим қўнғироқ қилганида машғулотга бориш учун автобусга чиқишга ҳозирлик кўраётгандим.

    У мендан: «Премьер Лигада ижара асосида тўп суришни истайсансанми», – деб сўради. Унга бу яхши таклиф эканини, бироқ мени ижара қизиқтирмаслигини айтдим. Боиси оилам билан Москвада бахтли яшаётган эдик. У мендан: «Ишончинг комилми?», – деб қайта сўради. Мен эса жавобим қатъийлигини тушунтирдим.

    Бироқ 10 дақиқалардан сўнг яна қўнғироқ бўлди.

    – Ким, чиндан ҳам ўтмоқчи эмасмисан? Улар сенга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

    – Йўқ. Уларга айт, мен «Спартак»да қолмоқчиман.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Буни қарангки, бир соатдан кейин у яна мен билан боғланиб: «Фикринг ўзгармадими?», – деб сўради. Бу эса менинг асабимга тега бошлаганди. Шунда у менга:

    – Сенга «Арсенал» қизиқяпти, – деди. Айнан ушбу гапдан сўнг ўтишга розилик бердим.

    Англиянинг бир нечта клублари менга қизиқиши мумкин эди, аммо «Арсенал»дек топ-клуб эканини хаёлимга ҳам келтирмагандим.

    Қароримни ўзгартирдим. Рафиқамга қўнғироқ қилиб, бир неча ойга Лондонга кўчишимизни айтдим. Бу – биз учун ўзига хос тажриба мактаби эди. Шаҳарда узоқ қолмаслигимизни яхши билардик, шунинг учун у ерда шунчаки ҳаётдан завқланиб яшадик.

    Абу-Дабида ўқув-машғулот йиғинида бўлганимиз учун, ёнимда бор-йўғи битта чамадон бор эди. Агар хотирам панд бермаса, эртаси кунига биз Москвага қайтишимиз керак эди. «Арсенал»га ўтишимга тўлиқ ишонмасдим, чунки трансфер ойнаси ёпилишига жуда оз муддат қолганди. Тиббий кўриккача ҳаммаси шу даражада тез содир бўлдики, ҳатто мен жамоадошларим билан хайрлашишга ҳам улгурмадим.

    Кўпчилик жароҳати ҳақида ўзи яхши билган деб ўйлайди. Лекин ҳаммаси бошқача бўлганди. Жамоа билан соҳилда машқ ўтказаётганимизда қум устига ноқулай йиқилдим. Очиғини айтганда, бу кўпроқ бетон устига йиқилишга ўхшарди. Белимда кучли оғриқни ҳис этдим. Эртаси куни Москвага қайтишимиз керак бўлгани сабабли шифокорга мурожаат қилмадим. Чунки жароҳатнинг қанчалик жиддий эканини ҳали билмасдим. Шунга қарамай, биз «Арсенал»дан белимдаги муаммоларни яширмадик ва ҳозирча у ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигимизни айтдик. Шунда улар шунчаки келишимни сўрашганди.

    Лондонга келганимда мутахассислар белимда шикастланиш борлигини аниқлашди, лекин барибир трансфер амалга ошди. Очиғи, жароҳат туфайли барчаси бекор бўлади, деб ўйлагандим».

    Лондондаги фаолияти ҳақида

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Унгача бир нечта клубларда тўп сурганман, бироқ аввал ҳеч қачон ижарага олинган ўйинчи сифатида кийиниш хонасига кирмагандим. Жамоада ҳамма менинг ўйинчилар етишмаётгани сабабли келганимни яхши биларди. Лондонда доимий турар жойим бўлмаган, мен буни бир саргузашт деб билдим.

    Клубда нафақат француз мураббий ва ўйинчилар, балки француз тилида гаплашадиган ходимлар ҳам кўп эди. Мен «Лион»да ўйнаган кезларим бу тилда гапиришни ўрганиб олгандим ва бу менга анча ёрдам берди. Франция чемпионатидаги фаолиятим ҳам жамоадаги ўрнимга таъсир қилди, чунки бошқа футболчилар ҳеч бўлмаганда кимлигимни билишарди. Шунингдек, клубда Никлас Бендтнер билан швед тилида гаплашишим мумкин эди. Ўйлашимча, бу ҳам тезроқ мослашишимда муҳим аҳамият касб этган.

    Клубда мендан ташқари яна бир нечта жароҳатланганлар бор эди. Улардан бири Аарон Рэмзи. Қайсидир маънода, жароҳат олишнинг яхши томонлари ҳам бор эди, базада узоқроқ вақт ўтказардим, кўплаб ходимлар билан танишдим. Қолганлар кетганида тикланиш машқларини бажариш учун базада қолардим.

    Мен Санти Касорла, Месут Ўзил каби ўз ишининг усталари орасига тушиб қолгандим. Улар билан ҳар куни машғулот ўташ ёқимли эди. У ердаги футболчиларнинг барчаси профессионаллар эди. Терма жамоада Златан Ибраҳимович билан бирга ўйнаганман у – ҳақиқий даҳо эди, лекин Микель Артетанинг ўйинини яқиндан кузатганимда ҳайратдан ёқа ушлаб қолганман. У ўз ишига ниҳоятда садоқатли. Шунчаки унинг ўйинини томоша қилиб, кўп нарсаларни ўрганганман.

    Айтганимдек, ҳар доим кечгача машқ қилардим, чунки менинг карьерам оғир ва интизомли меҳнатга асосланган. Кўпинча ҳаммадан кеч кетардим ва баъзан босс (Арсен Венгер) билан Франция футболи тўғрисида суҳбатлашардим. Бу – мен учун улкан тажриба бўлган».

    Ҳаётидаги энг муҳим пенальти ҳақида

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бу лаҳзалар мен учун жуда қадрли. «Арсенал»даги ҳиссиётларимни ҳеч қачон бошқа жойда ҳис этмаганман. Англия Кубогидаги ғалабани нишонлаганимиз эса ҳали ҳамон ёдимда.

    Мусобақанинг ярим финал учрашуви эди. Деярли барча ўйинларда қайдномага киритилардим, шунинг учун бу сафар ҳам шундай бўлишидан умидвор эдим. Қайдномада бўлсангиз, ҳар нарса юз бериши мумкин. Шундай қилиб, босс мени қўшимча дақиқаларда майдонга туширди. Ҳатто Жиру менга тўп киритиш учун ажойиб имконият яратиб берганди. Бироқ уни кўкка совурдим. Тўпни шу даражада ноаниқ тепдимки, очиғи, унинг ерга тушганига ҳам ишонмадим.

    Баҳс ғолиби пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Мураббий ёнимга келиб француз тилида:

    – Пенальти тепасанми, – деб сўради. Мен унга: «Ҳа, албатта!», – деб жавоб бердим.

    – Унда, иккинчиси – сенга, – деди.

    Ўша пайтда учрашувнинг қанчалик муҳим эканини тушунмаганман. «Арсенал» мен учун ҳар доим совриндор клуб бўлган. Ҳамма кучли босим остида эди. Боиси охирги соврин анча йиллар аввал қўлга киритилганди. Хотиржам эдим, чунки бу ҳақида ҳеч нарса билмасдим.

    Керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлдим. Улар биринчи ёки иккинчи пенальтидан фойдалана олмади. Рақиб хатога йўл қўйгач, зарба бериш бирмунча енгил кечади. Майдон марказидан тўпга яқинлашар эканман, хаёлимда: «бу ғалати, бу жуда ғалати», деган сўзлар такрорланарди.

    Кўпчилик мендан 11 метрлик зарбага яқинлашаётганимда нима сабабдан кулганимни сўрайди. Ахир мен «Уэмбли»да «Арсенал» сафида пенальтидан гол ура олмаслигим мумкин эди-да. Хайриятки, барчаси кўнгилдагидек якун топди. Мен гол урдим ва биз ғалаба қозондик.

    Ушбу пенальти хотираларимни яхши томонга ўзгартирди, деб бемалол айта оламан. Жамоага келгач, жароҳат туфайли узоқ вақт ўйнамадим. Албатта, бу футболнинг бир қисми. Пенальтидан бўлса ҳам гол уриб, ғалабага ҳисса қўшиш ёқимли. Клуб учун муҳим соврин қўлга киритилгани менга янада кўпроқ завқ бағишлади.

    Эҳтимол ўша пенальти – фаолиятимдаги энг асосий воқеалардан биридир. Бунга нафақат клуб даражаси, балки барчасининг ғалати тарзда содир бўлгани ҳам сабабдир. Мисол учун, бу Франция чемпионлигини қўлга киритишдан фарқ қиларди. Унинг учун 11 ой давомида кураш олиб бориш керак эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ижтимоий тармоқларда клубдаги фаолиятим тўғрисида кўплаб ҳазилларга кўзим тушади. Ўйлашимча, улар чиндан ҳам кулгили. Клуб учун мендан кўра кўпроқ иш қилган футболчилар талайгина, аммо узоқ вақт давомида ҳеч қандай наф келтирмаганлар ҳам йўқ эмас.

    Келдим, пенальтидан гол урдим, ғалаба қозондик ва мен кетдим. «Бели синган» йигит «Арсенал» сафида Англия Кубогида ғалаба қозонади деб ким ўйлабди дейсиз?»

    Манба

    Бошқа мақолалар: 

    • Лэмпард ва Жеррард қабул қилинмаган, Майкл Оуэн каби юлдузларни тарбиялаган, ҳозир эса тўйхонага айлантирилган футбол мактаби ҳақида
    • Мураббий дастхати: Зиданнинг етуклигида Марчелло Липпининг ўрни ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    18.04.2020, 00:31   Изоҳ (0)   27842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ вакили 2021 йилдаги Токио Олимпиадаси мухлисларсиз ўтиши мумкинлигини билдирди

    17.04.2020, 22:35

    Англия терма жамоаси сафида ЖЧ—1966 да ғолиб чиққан Норман Ҳантер коронавирусдан вафот этди

    17.04.2020, 21:48

    «Фьюри ўзини энг яхши деб билса, мен билан жанг қилиши керак» — Энтони Жошуа

    17.04.2020, 20:46

    «Ҳумо» хоккей клуби келаси мавсум ОХЛда иштирок этмаслигини маълум қилди

    17.04.2020, 19:18

    Неймарми ёки Лаутаро? «Барселона» бош мураббийи жавоб берди

    17.04.2020, 18:06

    «Ҳиллсборо фожиаси»да омон қолган «Ливерпуль»нинг 65 ёшли мухлиси коронавирусдан вафот этди

    17.04.2020, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путиннинг Зеленский билан учрашиш шарти маълум қилинди 

    Дунё | 18 май, 19:20

    Наманганда 1 суткада болалар автомобиль ҳайдашига оид 45 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 18 май, 18:51

    Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди 

    Дунё | 18 май, 18:23

    IFFHS: Барча даврларнинг энг зўр 10 нафар футболчиси номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 18 май, 18:10

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.