Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маслаҳатчиси Эзекил Эмануэлнинг фикрича, 2021 йилнинг кузига қадар оммавий тадбирларни ўтказиш муаммо бўлиб қолади.
«Кўп одам тўпланадиган тадбирлар ҳақида гапирадиган бўлсак — конференциялар, концертлар, спорт мусобақалари нима сабабдан 2020 йилнинг октябрига қолдирилаётганини тушунмаяпман. Одамлар нима сабабдан коронавирус пандемияси ва унинг асоратлари бу даражада тез тугайди деб ўйлаётганидан ҳайронман.
Менимча, оммавий тадбирлар охирги бўлиб қайтади. Жиддий айтадиган бўлсам, 2021 йилнинг ёзи — бу энг эрта муддат», — дейди Эмануэл.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токио—2020 Олимпиадаси ва футбол бўйича Евро—2020 мусобақалари 2021 йилнинг ёзига қадар қолдирилганди. Агар мутахассиснинг гаплари ҳақиқатга яқин бўлса, у ҳолда мусобақалар катта эҳтимол билан томошабинларсиз ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)