Телефон будкаси кўринишидаги кабинага эга Ford хот-роди аукционга қўйилди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Транспорт воситасининг бошланғич баҳоси 119 минг еврони ташкил қилмоқда. Telephone Rod 70 йилларнинг охирида Жерри Нимз томонидан лойиҳалаштирилган. У илк марта Канада халқаро автосалонида намойиш этилган.
1981 йилда хот-род германиялик коллекционер томонидан сотиб олинган. 2016 йилда унинг ўлимидан сўнг машина бошқа одамга сотилган. Автомобилнинг янги эгаси Telephone Rod’ни юрадиган қилишга киришган ҳамда унга сиғими 380 от кучига эга мотор ўрнатган.
Телефон будкаси 1970 йиллардаги North Electric моделларидан бири. Унда оригинал телефон аппарати ва ҳатто рақамлар ёзилган маълумотнома ҳам бор.
Изоҳ (0)