Жорий йилнинг ёзида Volkswagen компанияси янгиланган Tiguan моделини тақдим этади. Ҳозирда компания моделнинг илк расми билан бўлишди: автомобиль радиатор панжараси ва янги дизайнли олд бамперга эга бўлган, деб хабар беради Motor.
Сурат Volkswagen America’нинг маркетинг бўйича раҳбари Хандрик Мут томонидан намойиш этилган. Унинг сўзларига кўра, янгиланган Tiguan дизайнида, асосан, кроссовернинг олд қисми ўзгаришга учраган. Базавий комплектида ёруғлик диодли оптика ўрин олган, IQ Lights фаралари эса қўшимча сифатида таклиф этилади.
Автомобиль салонини яратишда саккизинчи авлод Volkswagen Golf ҳамда янги Passat’ники каби технологик ечим қўлланилган. Тахминларга кўра, гап турли тугмалар сонининг камайгани ҳақида кетмоқда — уларнинг ўрнини сенсорлар эгаллайди. Кроссоверга Golf’дан ҳайдовчига ёрдам берувчи замонавий тизимлар «мерос» бўлиб қолиши мумкин.
Volkswagen Tiguan гибрид модификацияга эга бўлади, двигатели EVO оиласига мансуб — бензин моторли TSI ҳамда дизелли TDI. Бундан ташқари, моделга R-Line версияси ҳам ўрнатилади, кейинчалик бозорга спорт версияси — Tiguan R чиқиши кутилмоқда.
Volkswagen Tiguan’нинг 127 от кучига эга ҳозирги модели Россия бозорларида 1,6 миллион рублдан (22 минг доллар), 220 кучга эга механик узатмалар қутисида бошқарилувчи вариант эса 2,7 миллион рублдан (35 минг доллар) сотилмоқда.
Изоҳ (0)