АҚШдаги Metal Art of Wisconsin фирмаси Jeep Wrangler кўринишидаги мангалларни сотишни бошлади. Уч ёки беш эшикли, шунингдек, Gladiator пикапи кўринишида ҳам ишлаб чиқарилаётган мангаллар нархи қарийб 425 доллардан бошланади, деб хабар берди Motor.
Мангалнинг узунлиги, эни ва баландлиги уч эшикли Jeep Wrangler’нинг кичрайтирилган ўлчамларига хос — 10016 га 609, 6 га 533,4 миллиметр. Конструкцияни йиғишга бирор-бир қурилма зарур эмас, чунки улар махсус илгаклар билан жиҳозланган. «Йўлтанламас»нинг томи очилади ва капотига ёғоч тахлаш мумкин, мангалнинг ўзи юқори чидамли пўлатдан ишланган.
Metal Art of Wisconsin қалинлиги 2,66 миллиметр бўлган паст углеродли пўлатдан фойдаланади ва у лазерли RDB станоклари ёрдамида бошқарилади. Тайёр мангални ўз рангида қолдириш ёки иссиқликка чидамли бўёқ билан бўяш мумкин.
Изоҳ (0)