Интернетда Nissan X-Trail кроссоверининг салони суратлари расмий тақдимот маросимидан аввал чоп этилди.
Суратларда янги X-Trail кроссовери интерьери аввалги версияси билан солиштирилганида анча ўзгарганини кўриш мумкин.
Кроссовер touchscreen’га эга мультимедиа комплекси, рақамли бошқарув панели ва янги руль билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, трансмиссия селекторининг эски версияси ўрнига кўзга ташланмайдиган жойстик ва ҳаракат режимларини танлаш учун шайба пайдо бўлди.
Кроссовер ўриндиқлари чарм қопламалар, метал тутқичлар, олд панелнинг икки рангли дизайнига эга бўлади.
Тахмин қилинишича, Nissan X-Trail’нинг янги авлоди габарити ва салон кенглиги ҳам аввалгисига қараганда каттароқ бўлади.
Кроссовернинг неча от кучига эга эканлиги ва трансмиссиялари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.
Изоҳ (0)