Профессионал бокснинг афсонавий ҳакамларидан бири Эдди Коттон 17 апрель куни Патерсонда (АҚШ, Нью-Жерси) коронавирус туфайли вафот этди. Бу ҳақда BoxingScene маълум қилди.
72 ёшли собиқ ҳакам бир ҳафта мобайнида инфекция билан курашган.
Коттон 40 йил мобайнида рефери сифатида фаолият юритди. У сўнгги бор 2013 йилдаги жангларда ҳакамлик қилганди. Ўша йили Эдди Тайсон Фьюри, Геннадий Головкин ва Марко Ҳук иштирокидаги жангларда ишлаганди.
Коттон 2002 йили бўлиб ўтган супероғир вазн тоифаси чемпионлиги учун кечган Майк Тайсон ва Леннокс Льюис ўртасидаги жанг орқали машҳурлик қозонган.
Бундан ташқари мутахассис Руслан Чагаев ва Владимир Кличко ўртасидаги тўқнашувни ҳам бошқариб борганди. Шунингдек, у Бернард Ҳопкинс, Шейн Мосли ва Жорж Форман каби боксчилар жангида ишлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)