«Барселона» раҳабарияти кўплаб футболчиларни трансфер шартномаларига қўшишга тайёр.
Келаётган трансфер ойнасида каталон клуби уч нафар футболчиси — ҳужумчи Лионель Месси, дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ва ярим ҳимоячи Френки де Йонгдан бошқа исталган футболчи билан хайрлашишга тайёр, дея хабар қилмоқда ESPN.
«Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ва ПСЖ форварди Неймарни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга клуб бирданига икки футболчини ҳам қўлга киритиш эҳтимоли йўқ эмас.
Примеранинг амалдаги чемпиони шунингдек, марказий ярим ҳимоя, ўнг қанот ва марказий ҳимояни ҳам кучайтириш ниятида.
Аввалроқ ПСЖ ва «Интер» жамоалари «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн хизматларига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Франциялик футболчи Мартинес ёки Неймар трансфери борасидаги келишувга қўшилиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)