1989 йилда «Ҳиллсборо» стадионидаги фожиани бошдан кечирган «Ливерпуль» мухлиси Дэйв Роланд коронавирус туфайли вафот этди, дея хабар қилмоқда Liverpool Echo.
Роланд ўтган ҳафта 65 ёшида «Ҳиллсборо фожиаси»нинг 31 йиллиги арафасида ҳаётни тарк этган.
Роланд «Ҳиллсборо»даги тартибсизликлар пайтида омон қолган, бироқ мерсисайдликларнинг 17 ёшли мухлиси Генри Рожерсни қутқариб қололмаганди. Трагедиядан содир бўлган куннинг энг машҳур суратларидан бирида Роланд тасвирланган: Дэйв трибуна вайроналари ичида «Ливерпуль» шарфи билан юзини ёпган ҳолда йиғлаб ўтиради.
Мавзуга доир: 96 нафар «Ливерпуль» мухлисининг ўлимига сабаб бўлган «Ҳиллсборо фожиаси»га 31 йил бўлди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)