ФИФА собиқ президенти Ёзеф Блаттер футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионатини Қатарнинг ўрнига қабул қилиши мумкин бўлган мамлакатларни санаб ўтди.
«АҚШ 2026 йилги мусобақа билан бирга бу чемпионатни ҳам ўтказа олади. Улар бунга қодир, бу ракета ясаш эмас. Япония ҳам мусобақани қабул қилиши мумкин. Улар ЖЧ—2022 мезбонлигига даъвогар бўлганди.
Бахтга қарши 2022 йилги Жаҳон Чемпионатида 32 та жамоа иштирок этади, ФИФА президенти Жанни Инфанттино хоҳлагандек 48 та эмас. Ташкилотчилик ЖЧ—2018 дагидан юқори бўлмайди», — дейди Блаттер.
Аввалроқ АҚШ юстиция вазирлиги ФИФАни Россия ва Қатарни мезбон сифатида танлашда коррупцияга йўл қўйганликда айблаганди.
2022 йилги Жаҳон Чемпионати 21 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)