«Барселона» ва «Челси» жамоалари ёзги трансфер ойнасида ўзаро футболчи алмашиши мумкин.
Mundo Deportivo’нинг хабар қилишича, каталон клуби майдон марказини кучайтириш учун ярим ҳимоячи Нголо Канте олиб келмоқчи. Ўз навбатида «Барселона» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филипе Коутиньо лондонликлар сафига йўл олиши мумкин.
Аввалроқ «Челси» 29 ёшли футболчини 70 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр экани хабар қилинганди. Коутиньо ҳам ҳозирда шу миқдордаги пулга баҳоланмоқда.
27 ёшли Коутиньо «Бавария»да ижара асосида тўп сурмоқда, бироқ мюнхенликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи эмас. Шу билан бирга «Барселона» Коутиньони сотиб юбориш истагида.
Таъкидланишича, лондонликлар клуби Кантенинг спорт формасидан қониқмаяпти. Аввалроқ унинг хизматларига «Ювентус», ПСЖ ва «Реал»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Коутиньога эса «Тоттенҳэм» ва «Манчестер Юнайтед» бефарқ эмас.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)