«Ювентус» ярим ҳимоячиси Блез Матюиди ва ҳимоячи Даниэле Ругани коронавирусни енгиб ўтди. Бу ҳақда туринликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Ҳар икки футболчи COVID-19 таҳлилидан ўтган, натижалар вирус йўқолганини кўрсатган.
Айни дамда «Ювентус»нинг яна бир футболчиси Пауло Дибала уй шароитида коронавирус билан курашмоқда. Аввалроқ футболчи ўзини яхши ҳис қилаётганини айтганди.
15 апрель ҳолатига Италияда коронавирус юқтириб олганлар сони 162 мингдан ошган. 21 мингдан зиёд киши вафот этган бўлса, 37 минг нафар бемор тузалган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)