Германияда коронавирус пандемияси сабаб оммавий тадбирларни чеклаш муддати оширилди.
Федерал ҳукуматнинг қарорига кўра, 31 августга қадар кўп одам қатнашадиган тадбирлар ўтказиш тақиқланган.
23 апрель куни Бундеслига клублари видеоконференция ўтказади. Унда якунланмай қолган жорий мавсумнинг келажаги муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ Немис футбол лигаси (DFL) қолган учрашувларни томошабинларсиз ўтказиш истагида экани хабар қилинганди. Шунингдек, лига баҳслари 30 апрелга қадар бошланмаслиги айтилганди.
Германия 15 апрель ҳотига коронавирус юқтириб олганлар сони 132,5 мингдан ошди. 3,5 минг киши вафот этган бўса, 72 мингдан зиёд киши тузалиб кетган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)