Instagram’даги тўғридан тўгри эфирларни энди компьютердан ҳам томоша қилиш мумкин, деб ёзади Engadget.
Коронавирус карантини туфайли бутун дунёда хонандалар Instagram’нинг жонли эфирида онлайн-концертлар ўтказмоқда. Спортчилар машғулотларини онлайн намойиш этмоқда. Instagram орқали ҳатто шоулар ҳам уюштирилиб, меҳмон студияга эмас, балки жонли эфирга таклиф этилмоқда.
Шунинг учун карантин туфайли уйда ўтирган минглаб инсонларга Instagram’нинг жонли эфирини компьютерда ҳам кўриш имконияти ҳақиқий маънодаги совға бўлди, дейилади хабарда.
Компьютер орқали жонли эфир томоша қилинаётганида изоҳлар ва лайклар экранни ёпиб турмайди, бу эса жараённи янада ёқимли қилади. Бу Instagram’даги концерт ва бошқа томошаларни қулай шароитда кўриш имкониятидир.
Бироқ жонли эфирни бошлаш ёки унда иштирок этиш, аввалгидек, фақат смартфондан амалга оширилади.
Изоҳ (0)