Zoom ва TikTok Ўзбекистонда карантин давридаги энг оммабоп дастурларга айланди, деб хабар беради Spot.
15 мартдан 14 апрелгача ушбу икки дастур iOS ва Android фойдаланувчилари томонидан энг кўп юклаб олинган учта дастурлар рўйхатига кирди.
Zoom
iPhone ва iPad эгалари кўпчилик уйдан ишлашни бошлаган 16 мартдан фаол тарзда Zoom дастурини юклаб ола бошлади. 14 апрелгача дастур энг кўп юклаб олинган дастурлар рейтингида етакчилик қилди:
Android’да ишлайдиган смартфон фойдаланувчилари Zoom’ни сал кечроқ, яъни 23 мартдан бошлаб юклаб ола бошлади. Бу пайтда деярли барча компаниялар ходимлари уйдан ишлашга ўтган эди:
TikTok
IPhone ва iPad эгаларида карантин даврида TikTok оммабоплиги сал бошқача кўриниш олди. Март ўрталаридан бошлаб юклаб олиш даражаси стабил тарзда ўсганига қарамай, тез-тез пасайиш ҳам кузатилмоқда.
Шунга қарамай апрель бошидан бошлаб TikTok Топ-3 таликдан тушмаяпти.
Android смартфонлари фойдаланувчилари TikTok билан унчалик қизиқмаяпти. Бу ерда дастур 10—15-ўринда турибди, бироқ бу яхши ўсиш кўрсаткичи, чунки карантинга қадар дастур 15—30-ўринда эди:
Изоҳ (0)