Telegram’нинг Ўзбекистондаги фойдаланувчилари учун ажойиб янгилик — эндиликда мессенжернинг ўзбекча вариантидан ҳам фойдаланиш имкони мавжуд. Бу ҳақда Telegram қўллаб-қувватлаш маркази вакилининг норасмий каналида хабар берилди.
Интерфейс тилини ўзбекчага ўзгартириш жуда осон:
Settings → Language → O‘zbek (Созламалар → Тил → Ўзбек).
«Ҳозирги кунда ўзбек тили расмий равишда Android ва iOS тизимларидаги Telegram’да тақдим этилди. Тез орада Telegram Desktop ҳам бу имкониятга эга бўлади», — дейилади хабарда. Шу билан бирга, интерфейсни ўзбек тилига таржима қилишда ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирилган.
Шунингдек, исталган вақтда таржималар платформасида таржимани мукаммаллаштиришда ёрдам бериш имконияти борлиги эслатиб ўтилган.
Изоҳ (0)