Доминикан Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 13 апрель, душанба куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида санитар чекловлар сабаб юзага келган форс-мажор ҳолати доирасида президентлик сайловларини 17 майдан 5 июлга кўчиришга овоз берилди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Марказий сайлов комиссияси президенти Хулио Сесар Костаньос Гусман соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келган фавқулодда ҳолат шароитидаги форс-мажор ҳолатлари сабаб президент, сенаторлар ва депутатларни сайлаш учун 2020 йилнинг 17 май санасида ўтказилиши режалаштирилган сайловларни қолдирди», — дейилади хабарда.
Зарурат туғилиб қолса, сайловларнинг иккинчи тури 26 июль куни ўтказилади.
Доминиканда фавқулодда ҳолат режими 31 апрелга қадар давом этади. Мамлакатда 3167 кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган, ҳозирга қадар 177 киши вафот этган.
Изоҳ (0)