• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида эпидемиологик ҳолатни прогнозлаш бўйича доимий фаолият юритувчи тизим яратишни таклиф этди

    10 апрель, жума куни, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун видеоанжуман тарзида ўтказилган навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пандемия бутун башарият ва жаҳон иқтисодиёти учун ғоят жиддий синовга айлангани, глобал миқёсдаги эпидемиологик инқироз дунёда транспорт қатновининг анча қисқаришига, йирик корхона ва тармоқлар фаолиятининг тўхташига, ишсизликнинг ортишига олиб келди ҳамда барча мамлакатларда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётга катта салбий таъсир кўрсатишда давом этаётганини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берган.

    Фото: Президент матбоут хизмати

    Фото: Президент матбоут хизмати

    Бу борадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари тўғрисида сўз юритар экан, давлат раҳбари инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича таъсирчан ва кенг қамровли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш тизимлари салоҳиятини мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва нисбатан заиф соҳалари учун оқибатларни юмшатиш, очиқ халқаро мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

    Фото: Президент матбоут хизмати

    Фото: Президент матбоут хизмати

    Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатда коронавирусга қарши олиб борилаётган мислсиз кураш тажрибаси билан ўртоқлашди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсия ва талабларига мувофиқ жорий этилган карантин чоралари тўғрисида сўзлаб берди.

    Ўзбекистонда карантин зоналари ва замонавий модул касалхоналарини барпо этиш ишлари, врачлар учун ижтимоий кафолатларни кенгайтириш, масофавий таълимни ташкил этиш, иқтисодиёт ва бизнесни реал қўллаб-қувватлаш механизмларини йўлга қўйиш бўйича қабул қилинган чоралар, Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш ва прогнозлаш миллий тизими жорий этилаётгани, бошқа тадбирлар алоҳида қайд этилди.

    Фото: Президент матбоут хизмати

    Фото: Президент матбоут хизмати

    Фото: Президент матбоут хизмати

    Фото: Президент матбоут хизмати

    Коронавирус инфекцияси тарқалишининг оқибатларига қарши самарали курашиш бўйича таъсирчан амалий чоралар кўриш мақсадида Шавкат Мирзиёев томонидан қатор аниқ таклифлар илгари сурилди, шу жумладан:

    • Туркий кенгаш доирасида эпидемиологик ҳолатни мониторинг, таҳлил қилиш ва унинг ривожланишини прогнозлаш бўйича доимий фаолият юритувчи тизим яратиш;
    • хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш соҳасида тажриба алмашиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун соғлиқни сақлаш вазирликлари ва етакчи тиббиёт муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш. Шу мақсадда яқин вақтда етакчи экспертлар иштирокида биринчи видеоанжуман ўтказиш;
    • Туркий кенгаш котибиятининг мувофиқлаштирувчи функцияларини кучайтириш ҳамда пандемияга қарши курашиш миллий штаблари билан яқин амалий алоқаларни йўлга қўйиш учун тегишли гуруҳ тузиш;
    • транспорт инфратузилмаси ва коммуникацияларидан максимал даражада тўлиқ фойдаланиш, юк ташишда ва уларнинг соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтказилишида амалий кўмаклашиш, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг транспорт вазирлари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузиш орқали юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш;
    • пандемия оқибатларини юмшатишга кенг халқаро ёрдамни жалб этиш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва ваколатларини янада ошириш, ЖССТ ва Туркий кенгаш ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш.
    «Ҳаммамизга аёнки, бирон-бир давлат якка ҳолда ушбу пандемия балосига қарши самарали кураш олиб бора олмайди.

    Биз бирдамлик, ҳамкорлик ва ўзаро ғамхўрлик тамойиллари асосида иш тутишимиз лозим. Биз биргаликда кўп нарсага қодирмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча таклиф ва ташаббуслари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши навбатдан ташқари саммитининг якуний ҳужжати — Боку декларациясида ўз аксини топди.

    Ушбу муҳим ҳужжат туркий тилли мамлакатлар раҳбарларининг учрашуви доирасида эришилган келишувларни амалга оширишда сиёсий ва ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон Сенати картадаги пул айланмаси ҳақидаги ахборот олиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қайта ишлаб чиқишга чақирди
    • Жаҳон банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш даражаси 1,6 фоизга тенг бўлишини прогноз қилди
    • ЕТТБ Ўзбекистон банкларига ёрдам тариқасида 220 млн доллар кредит линиялари ажратади
    Аввал Сенат раиси Танзила Норбоева ўзбекистонлик мигрантлар масаласида россиялик ҳамкасбидан ёрдам сўрагани, Тошкентга Хитой компаниялари тақдим этган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келингани, Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг қон зардобидан антитела мақсадида фойдаланилиши, Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги янги клиникаларни жиҳозлашга 17 миллион доллар йўналтиргани ҳақида хабарлар берилган.

    10.04.2020, 21:39   Изоҳ (0)   25137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этди. Тадбир видеоанжуман тарзида ўтказилди

    10.04.2020, 21:18

    Жиззахда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    10.04.2020, 21:11

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    10.04.2020, 20:32

    Самарқандда ёмғир оқибатида сувга тўлган уйларнинг 300 дан ортиғи бузиб ташланиши мумкин

    10.04.2020, 19:56

    Сенат раиси Танзила Норбоева ўзбекистонлик мигрантлар масаласида россиялик ҳамкасбидан ёрдам сўради

    10.04.2020, 19:32

    Тошкентга Хитой компаниялари тақдим этган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди

    10.04.2020, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45

    Суперлига. “Қўқон-1912” сафарда “Шўртан”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 22:42

    Ўзбекистонда ойлик даромади кўплар инфляцияни кучлироқ сезаётгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 22:30

    Коинотда илк бор Қуёш тизимининг эгизаги топилди

    Дунё | 12 август, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.