Гавайининг Мауи оролида ижарага бериладиган автомобилларнинг 100 километрлик «қабристони» топилди, деб хабар беради Maui News.
Коронавирус пандемияси сабаб туристлар оқими тўхтаб қолгани учун автомобиллар ижарасига бўлган талаб фожиавий тарзда тушиб кетган. Машиналар ижараси билан шуғулланувчи кўплаб компаниялар автомобиллари учун жой қидиришга мажбур бўлган.
Шу сабаб Мауи оролидаги қамиш майдонида 18 минг машина пайдо бўлган.
Уларнинг аксарияти маҳаллий аэропорт — Кахулуида хизмат кўрсатган. Ҳозирда орол тўлиқ изоляцияланган, бу турдаги автотураргоҳлар эса борган сари кенгаймоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда маҳаллий автомобиль компаниялари томонидан ижарага олинган 20 минг машинанинг 2,5 мингга яқини «ишламоқда».
Изоҳ (0)