Германиядаги Hofele-Design ательеси Mercedes-AMG E 53 Cabriolet версиясини Maybach услубида жиҳозлади. Ягона нусхада бўлган ушбу автомобиль ҳозирда ҚҚС билан биргаликда 168 929 еврога сотилмоқда, деб хабар беради Motor.
Mercedes-AMG E 53 Cabriolet by Hofele’ни бир қарашда кўк Royal Peacock Blue «металлика» ранги, бамперларидаги қора ялтироқ бурмалар, «фирменний» вертикал чизиқли радиатор панжараси, BMW 7 серияси услубидаги декоратив элементлари орқали ажратиб олиш мумкин. Шунингдек, кабриолет 21 дюймли Turbine дискалари билан жиҳозланган. Дискалар «кураги» кумушрангга бўялган.
Кабриолет салони тўлиқ Nappa чарми билан қопланган: сарғиш Magnolia ва кўк Royal Blue. Материал бўлаклари қўлда тикилган, бироқ декоратив қисмлар, қирралар ва тешиклар компьютер назорати остида ишлайдиган аниқ машиналарга топширилган. Бутун пластик қисми чарм билан қопланган ва ҳатто кўтарма том ҳам; Mercedes-AMG E 53 Cabriolet поли эса қўй жунидан тикилган гилам билан қопланган.
Изоҳ (0)