Франциянинг «Ланс» клуби собиқ дарвозабони ва бош мураббийи Арнольд Совински 89 ёшида коронавирус натижасида вафот этди, дея хабар қилмоқда Ouest France.
«Ланс» Арнольд Совинскининг вафот этганини эшитиб, чуқур қайғуга ботди. Шахтёр, ўйинчи, мураббий, мухлис, у «қизил-сариқлар» руҳини жонлантириб берарди. Унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади «Ланс» баёнотида.
Совински 1952—1966 йиллар мобайнида «Ланс» дарвозасини қўриқлаган ва 126 ўйинда иштирок этган. Кейин у 1969—1978, 1979—1981 ва 1988—1989 йилларда жамоа бош мураббийи сифатида ишлади. Унинг қўл остида жамоа 400 ортиқ ўйин ўтказиб, 1975 йилда Франция Кубоги финалига қадар етиб борди.
Мавзуга доир:
- «Марсель» футбол клуби собиқ президенти коронавирусдан вафот этди
- «Реал»нинг афсонавий ҳимоячиси Бенито вафот этди
- Фотиҳ Терим коронавирусни енгиб ўтди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)