Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов октагонга қайтиши эҳтимолий саналарини маълум қилди.
«UFC августда Сан-Францискода мусобақа ўтказиши ҳақида гап бўлганди, Рамазондан кейин. Яхши сана, бироқ бу бало (коронавирус) қачон кетишини билмаймиз. Шунингдек, сентябрь ўртасида Абу-Дабидаги UFC кечаси ҳақида ҳам гап борганди.
Апрель май ойлари осон бўлмайди. Бу қачон тугашини ҳеч ким билмайди. Бироқ мен машғулотларни тўхтатмайман, ҳар куни шуғулланаман. Оилам? Отам билан ҳаммаси жойида, оиламдалигар ҳам соғ-саломат», — дейди Нурмагомедов Instagram’даги жонли эфирда.
Аввалроқ Ҳабиб 18 апрель кунига белгиланган Тони Фергюсонга қарши жангда иштирок эта олмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)