«Атлетико» клуби футболчилари ва мураббийлар штаби коронавирус туфайли юзага келган инқироз пайтида маошларнинг 70 фоизгача қисқаришига розилик берди, дея маълум қилмоқда клуб расмий сайти.
Таъкидланишича, футболчи ва мурабийлар маошининг қисқариши клубнинг қолган 430 ходимига тўланадиган пул миқдори ошишига хизмат қилади. Аввалроқ клуб ходимларини ишсизлик нафақасини тўлаган ҳолда таътилга чиқариб юборганди.
Шу тариқа, йилига 37,2 миллион евро маош оладиган «Атлетико» бош мурабийи Диего Симеоне ойида 2,15 миллион евродан йўқотиб боради.
Мавзуга доир: «Реал» футболчиларининг маоши узоғи билан 10 фоизга камаяди. «Барселона» 70 фоизга қисқартирганди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)