STX Entertainment Рик Роман Вонинг «Гренландия» фильмининг илк трейлерини тақдим этди.
Фильм сюжетига кўра, Ерга улкан астероид келиб урилади. Ҳодисадан энг катта жабр кўрган АҚШ аҳолиси эса жон сақлашга уринади. Фильм воқелари марказидан Жерард Батлер ва Морена Баккарин ижросидаги Жон ва Эллисон Гарритлар жуфтлиги ўрин олган. Улар ўзини ва ўғлини астероидлардан қутқариб қолиши керак.
Оила хавфсиз жой қидириш мақсадида хавфли саёҳатга отланади. Бу йўлда улар тартибсизликка, ваҳима ва қонунларнинг ишламаётганига дуч келади. Қайсидир онда қаҳрамонлар бир-бирини йўқотиб ҳам қўяди, бироқ улар яна бирлашиб, яқинлашиб келаётган фалокатга қарши бошпана топишлари лозим бўлади.
«Гренландия» фильмининг премьераси 25 июнга мўлжалланган.
Изоҳ (0)