Россиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган Простаквашино қишлоғида яшовчи дўстлар ҳаёти акс этган машҳур мультфильм ҳам коронавирус карантини мавзусини қамраб олди, деб хабар беради «Известия».
«Простаквашино» мультфильмининг янги қисмида почтаcи Печкиннинг уй шароитида дам олиши ҳамда унинг севгилиси энага Маргарита Егоровна билан муносабатлари ривожи ҳақида ҳикоя қилинади.
Почтачи Фёдор амаки, Матроскин ва Шарикнинг уйида дам олиш кунларини ўтказади. Дастлаб мультфильм ижодкорлари бошқа қисмни эфирга узатишни мўлжаллаётган эди. Бироқ мультфильмнинг «Ҳаммаси ичида» деб номланган қисми карантин пайтига мос деб топилди.
Изоҳ (0)