Mecum Auctions аукцион уйи ўз турида ягона бўлган — автомобиль ғилдиракларига эга V8 бензин двигателли Limo-Jet’ни кимошди савдосига қўйди. Мазкур машина учмайди, бироқ унинг эгаси кўчалар бўйлаб бемалол ҳаракатланиши мумкин.
13 метрли автомобилни самолёт кўринишига келтириш учун 12 йил вақт сарфланган. Машинага 400 от кучига эга 8,1 литрли GM мотори ҳамда 28 дюймли ғилдираклар ўрнатилган. Салон ичидан 42 дюймли дисплай, чарм ўриндиқлар, 17 киловаттли акустик тизим ўрин олган. Йўловчиларни чиқариш ва тушириш йиғма трап ёрдамида амалга оширилади.
Лимузин-самолёт жамланмасига уни ташишга мўлжаллаган тиркамали Chevrolet 2500 HD пикапи ҳам қўшиб берилади. Умуман олганда Limo-Jet йўлларда бемалол ҳаракатлана олади — у керакли барча ҳужжат ва сертификатларга эга.
Ҳозирда лимузин Фрэнк Де Анжело ва Михаил Кашеватский томонидан асос солинган Jettersetter Inc. компаниясига тегишли. 2020 йилда бўлиб ўтадиган савдолар вақтида лимузиннинг бошланғич нархи 5 миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)