Mercedes-Benz автоконцерни коронавирус туфайли ўзгарган логотипини тақдим этди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
Уч қиррали юлдузнинг учлари вақтинчалик логотипда доирага тегмаган.
Қора фонда кичрайтирилган юлдуз акс эттирилган. Унинг кичрайгани туфайли айлана ва юлдуз ўртасида бўш жой қолган.
Шу тарзда Mercedes-Benz автоконцерни инсонларга коронавирус инфекциясидан ўзини ва бошқаларни ҳимоя қилиш учун масофани сақлаш лозимлигини тарғиб қилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)