Balenciaga энг қиммат брендлардан бири сифатида яхши маълум. Демна Гвасалиянинг дизайнерлик ишлари намунаси бўлган ушбу бренддан кийинишни истамаган инсон бўлмаса керак.
People Talk нашрининг маълум қилишича, брендсеварлар учун Balenciaga янги, қулай шиппакларни тақдим қилган. Тўртбурчак шаклда, чарм билан пардозланган ушбу шиппаклар олтин ё кумушдан ишланмаган бўлса-да, уларнинг нархи кишини таажжубга солади: 418 АҚШ доллари. Бу қарийб 4 миллион сўмга тенг дегани.
Hypebae порталининг ёзишича, ушбу шиппакни нафақат уйда, балки кўчада ҳам кийиш мумкин.
Мавзуга доир:
- Balenciaga ва YSL брендлари тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлайди
- Гардеробдаги аллақачон ташлаб юбориш керак бўлган 6 та кийим
- Bvlgari бренди аёл ва эркаклар учун янги соат моделини тақдим қилди
- Мода саноати коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам беряпти?
- New Balance 850 кроссовкалари янгича кўринишда тақдим этилди
Изоҳ (0)