Ҳиндистонлик полициячи Ражеш Бабу ишга ноодатий бош кийимида чиқди, деб хабар берди Metro.
Ушбу полициячи коронавирус инфекцияси кўринишидаги шлемда Ченнай шаҳри кўчасида фаолият олиб борган.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходими шу тариқа коронавирусга қарши курашишга ўз ҳиссасини қўшиб, маҳаллий аҳоли вакилларини карантинга риоя этиш муҳимлигини эслатмоқда, дейилади хабарда.
«Биз қўлимиздан келган барча чораларни қўллаяпмиз, лекин одамлар барибир кўчага чиқяпти. Шунинг учун муаммонинг нақадар жиддийлигини одамларга билдириш учун шундай шлемдан фойдаланишга қарор қилдим», — дейди Ражеш Бабу.
Полициячи ўз ташқи кўриниши билан одамларда коронавирусга жиддийроқ ёндашувни шакллантиришига ишонмоқда.
Мавзуга доир: Вьетнамда коронабургерлар тайёрланмоқда (видео)
Изоҳ (0)