Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Цзиньхуа шаҳрида отанинг тез ҳаракат қилиши ёш боланинг автомобиль остида қолиб ҳалок бўлишининг олдини олди. Newsflare нашри видеокузатув камераси тасвирларини эълон қилди.
Ҳодиса хитойлик эркак кичкина ўғли билан йўлни кесиб ўтаётганида юз берган. Машиналардан бири пиёдалар ўтиш жойида тормоз бермай, катта тезликда ўтиб кетаверган. У болани босиб кетишига бир бахя қолганида ота ўғлини кўтариб тортиб қолади.
Машина бир сония аввал бола турган жойни босиб, кейин тўхтаган. Хитойлик эркак эътиборсиз ҳайдовчига бақириб берган.
Изоҳ (0)