Ўзбекистонда 30 март куни соат 06:00 дан шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов қўйилгани ҳақида хабар берилганди. «Яндекс» харитаси Тошкентнинг бирор-бир кўчасида тирбандликлар кузатилмаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги FarLives канали маълум қилди.
«Яндекс» харитасида шаҳардаги тирбандликни кўриш мумкин. Кеча куннинг иккинчи ярмида 2 баллни кўрсатган тирбандлик тунда 0 баллга тушди. Ҳатто эрталаб ҳамма кўчага чиқадиган пайтда ҳам бугун 0 балл. Бу — яхши», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари ҳаракати чекланиши ҳамда рухсатнома стикери бўлмаган автомашина ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланиши ҳақида маълумот берди. Махсус стикерсиз автомобиль бошқарган ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланилади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ (0)