Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин даврида нотариус ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш давлат хизматларига зарурат бўлмаса, мурожаат этмаслик тавсия қилинмоқда.
Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева карантин даврида васиятномани расмийлаштириш нотариал хизматидан ташқари бошқа нотариал ва ФҲДЁ давлат хизматларига заруратсиз мурожаат этмасликни тавсия этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилган.
«25 мартдан бошлаб нафақат Адлия вазирлиги, балки унинг тизимидаги идоралар ҳам мамлакатимизда кузатилаётган карантин тартиби туфайли бошқача ишлашга ўтган. Бунда фуқаролардан уйда бўлиши ва карантин ҳолати билан боғлиқ тартибларга риоя қилишини сўраган ҳолда, ФҲДЁ, нотариус ва давлат хизматлари марказларига онлайн мурожаат этиши кўрсатилди. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар юзага келганда, аввалдан автоматлаштирилган ‘e-notarius.uz’ сайтида рўйхатдан ўтиб, ҳужжатларнинг электрон нусхасини юбориш керак», — дейди Севара Ўринбоева.
Фуқаролар кечиктириб бўлмайдиган ҳолат сифатида васиятномага боғлиқ масалалар бўйича нотариусга мурожаат қилиш мумкин. Бошқа хизматлар бўйича зарурат сезилмаса, нотариусдан телефон орқали маълумот олиш имконияти мавжуд.
Мавзуга доир:
- Танзила Норбоева: «Карантин даврида боқувчисиз инсонлар, айниқса, қариялар қаровсиз қолмаслиги зарур»
- Марказий банк пластик карталардан фойдаланганда уларни спирт билан артиб туришни тавсия қилди
- Карантин вақтида паспорт режимини бузган ва транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказмаган фуқаролар жаримага тортилмайди
Изоҳ (0)