«Галатасарой» бош мураббийи Фотиҳ Терим коронавирусдан халос бўлди. Бу ҳақда Liv Hospital шифохонаси матбуот хизмати маълум қилди.
66 ёшли мутахассиснинг 30 март кунги қон таҳлилидан COVID-19 вируси топилмаган ва уйга кетишга рухсат берилган.
Шунингдек, истанбулликлар клуби вице-президенти Абдулраҳим Албайроқ ҳам коронавирусни енгиб ўтишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Терим 23 март куни коронавирус ташҳиси билан шифохонага ётқизилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)