«Барселона» коронавирус пандемияси сабаб жиддий молиявий зарар кўриши мумкин, дея хабар қилмоқда Marca.
Қайд этилишича, клуб 100 миллион евро миқдорида зарар кўришини башорат қилмоқда, бу 2019/20 йилги мавсум даромадининг 10 фоизини ташкил этади.
Айнан шу сабаб каталон клуби футболчилардан маошни 70 фоизгача қисқартиришни сўраган. Бу клубга 106 миллион евро тежаб қолиш имкониятини тақдим этади.
Аввалроқ «Барселона» футболчилари маошнинг камайишига қарши чиқаётгани хабар қилинганди.
Испанияда коронавирус юқтириб олганлар сони 80 мингдан ошиб кетди. 6800 дан ортиқ киши вирус оқибатида вафот этган.
Мавзуга доир:
- «Барселона» коронавирус сабаб ходимлари иш соати ва маошини камайтирди
- «Барселона»нинг айрим футболчилари коронавирус сабаб маошнинг қисқаришига қарши чиқди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)